Абдулла Арипов Ўзбекистон бош вазири этиб сайланди

© Пресс-служба президента УзбекистанаАбдулла Арипов утвержден на пост премьер-министра Узбекистана
Абдулла Арипов утвержден на пост премьер-министра Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бош вазир лавозимига Абдулла Ариповни тавсия этган эди. Депутатлар унинг номзодини қўллаб-қувватлашди.

ТОШКЕНТ, 21 янв – Sputnik. Абдулла Арипов Ўзбекистон бош вазири лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар қилди.

Олий Мажлис палаталари Абдулла Ариповни Ўзбекистон Республикаси бош вазири лавозимига тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Қўшма мажлисда қатнашаётган 150 нафар депутатдан 148 нафари, 97 сенатордан 94 нафари Абдулла Арипов номзодини ёқлаб овоз берди.

“Юксак ишончингизни оқлаш йўлида ўзгармасдан бор куч ва ғайратимни, билимим, орттирган тажрибам, бор борлиғимни шу ишга бағишлашга ваъда бераман. Жонажон ватанимизга, кўп миллатли халқимизга, муҳтарам президентимизга чексиз садоқат ва фидойилик билан хизмат қилишга барчангизнинг олдингизда ваъда бераман”, - деди Ўзбекистон бош вазири.
Янгиликлар лентаси
0