Хорижда бўлган Ўзбекистон фуқаролари консуллик рўйхатга олишга доир ҳужжат тайёрланди

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишПрибытие поезда Ташкент-Москва
Прибытие поезда Ташкент-Москва - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ТИВ хорижда бўлган Ўзбекистон фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг консуллик рўйхатини юритиш тартибига доир идоралараро ҳужжат лойиҳасини тайёрлади.

ТОШКЕНТ, 20 янв – Sputnik. Ташқи ишлар вазирлиги “Хорижда бўлган (бўлиб турган) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг консуллик рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш тўғрисидаги” буйруқ лойиҳасини тайёрлаб, умумий муҳокамага қўйди.

Работа такси в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Таксичи мигрантлар Россия ҳайдовчилик гувоҳномасини олиши керак – янги қонун

Йўриқнома хорижда бўлган (бўлиб турган) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг консуллик рўйхатини юритиш тартибини белгилайди.

“Хорижда доимий яшаётган ёки вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасаларида доимий ёки вақтинча консуллик рўйхатига олиниши лозим.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ёки вақтинча консуллик рўйхатига олиш мазкур фуқаролар турган консуллик округи ҳудудига тегишли бўлган консуллик муассасаси томонидан амалга оширилади”, - дейилган ҳужжатда.

Лойиҳада айтилишича, хорижда доимий яшовчи ёки вақтинча турувчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг консуллик рўйхатига (доимий, вақтинча) қўйиш учун ариза бериш тартиб-таомили интерфаол хизматлар сайти воситасида масофадан ҳам амалга оширилиши мумкин.

“Хорижга хизмат сафарига, ўқиш, даволаниш, ишлаш ва ўз оиласи билан бирлашиш учун чиқиб кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар вақтинча консуллик рўйхатига расмийлаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс турган мамлакатида қонуний равишда бўлса ва у мамлакатга олти ойдан ортиқ муддатга келган бўлса вақтинча консуллик рўйхатига олинади”, - дейилган буйруқ лойиҳасида.

Ҳужжат лойиҳасида хорижда доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш учун консуллик муассасасига тақдим этиладиган ҳужжатлар санаб ўтилган.

Янгиликлар лентаси
0