ТОШКЕНТ, 20 янв - Sputnik. Сербия Россиядан "Панцирь-C1" ҳаво мудофаа мажмуасини сотиб олди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
"Ўтган йил "Панцирь-C1" ҳаво мудофааси тизимларининг битта батареясини етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган эди. Уни амалга ошириш бошланди, бу 2020 йилда якунланади", - дейилган хабарда.
Битта батареяга олтита "Панцирь-C1" мажмуалари киради. Октябр ойи охирида Сербия Президенти Александр Вучич "Славян қалқони" машқларида харидлар ҳақида гапириб ўтган эди, аммо унда гап фақат битта комплекс ҳақида эди.
Кейин Вучич Белграднинг С-400 "Триумф"-ни сотиб олиш истаги борлигини таъкидлади.
Сербия Россиянинг Европадаги қуроллари ва ҳарбий техникаларини энг йирик импортчиси ҳисобланади. Аввалроқ, республика Москвадан еттита Ми-17 ва Ми-35 вертолётларини сотиб олган, шунингдек, олтита МиГ-29 қирувчи самолёти ва ўнта БРДМ-2МС бронетранспортёрларини совға сифатида олган.
"Панцирь-C1" - бу яқин масофаларда муҳим стратегик объектларни ҳимоя қилишгу мослашган тизим бўлиб, унинг таркибига нишонни кузатиб борувчи радар, 30 миллиметрли 2та тезотар артиллерия пушкалари киради ҳамда 12тагача зенит-ракеталари киради. Мажмуа ракеталари 5-15 км баландликдагива 20 км узоқлиқдаги нишонларни йўқ қилиши мумкин.