Халқаро олимпиадада ўзбекистонлик ўқувчилар олтин ва бронза медалини қўлга киритишди

© Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматиХалқаро олимпиадада ўзбекистонлик ўқувчилар олтин ва бронза медалини қўлга киритишди
Халқаро олимпиадада ўзбекистонлик ўқувчилар олтин ва бронза медалини қўлга киритишди  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
SEAMO халқаро математика олимпиадасида 2020 йилда 18 та давлатдан жами 1044 нафар иштирокчи қатнашди.

ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Австралиянинг Голд-Кост шаҳрида Жануби-Шарқий Осиё математика олимпиадасида (SEAMO X 2020) ўзбекистонлик ўқувчилар олтин ва бронза медалларни қўлга киритишди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Олимпиада 17-20 январь кунлари бўлиб ўтган. Унда давлат ва нодавлат мактабларининг 1-11-синф ўқувчилари иштирок этишлари мумкин. 2020 йилда 18 та давлатдан жами 1044та иштирокчи қатнашди.

Бухарские мужчины подарили своему бывшему учителю автомобиль - видео - Sputnik Ўзбекистон
Бухорода собиқ ўқувчилар математика ўқитувчисига Nexia 3 совға қилишди

Таъкидланишича, мазкур халқаро фан олимпиадаси Сингапур давлатининг Терри Чю институти томонидан ташкил этилган.

Жумладан, SEAMO халқаро математика олимпиадасида Бухоро вилоятининг Қоракўл Халқаро мактаби 10- синф ўқувчиси Бекзод Нуриддинов олтин медалга сазовор бўлган.

Тошкент вестминстр Халқаро мактабининг 6-синф ўқувчиси Ҳорун Салиев эса бронза медалини қўлга киритган.

Шунингдек, Хоразм вилояти, Угранч шаҳри, 10-мактаб ўқувчиси Шаҳзода Жумабоева, Тошкент шаҳри, 91-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Йўлчиев Темурбек ҳамда Наманган вилояти, Мингбулоқ туманидаги 45-мактабнинг 6-синф ўқувчиcи Санжарбек Ғуломжоновга фахрий ёрлиқлар топширилган.

Янгиликлар лентаси
0