Кечаги сайловчилар бугунги сайловчилар эмас  - Шавкат Мирзиёев

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев на первом после выборов заседании Законодательной палаты Олий Мажлиса
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев на первом после выборов заседании Законодательной палаты Олий Мажлиса - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев совет даврида, мустақилликнинг дастлабки йилларида ва бугунги парламент ва сайловчилар онги ҳақида гапирди.

ТОШКЕНТ, 20 янв – Sputnik. Янги чақириқ Қонунчилик палатасининг биринчи мажлисида сўзга чиққан Шавкат Мирзиёев бугунги кунда Ўзбекистонда сайловчиларининг сиёсий тафаккури ва демократик билимлари ўсганига эътибор қаратди, Sputnik мухбири хабарига асосан.

“Сайловлар халқимизнинг онги тафаккури ўзгарганини, кечаги сайловчилар бугунги сайловчилар эмаслигни бутун дунё ишонди”, - деди Ўзбекистон президенти.

Шунингдек, президент бу сафарги сайловлар халқаро талаб ва стандарларга жавоб берадиган даражада ўтганинини ҳам алоҳида қайд этди. 

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Бугун ривожланаётган Ўзбекистонни мутлақо бошқа йўлга қўйишимиз керак - Шавкат Мирзиёев

Амалиётимизда биринчи марта сайлов жараёнини бошқариш бўйича автомт тизим ва сайлов ягона рўйхати жорий этилди. Оғир жиноят содир этмаган маҳкумларга илк бор овоз бериш имконияти яратилди.

"Биз муносиб қонун қабул қилиб, ҳаммани лол қолдиришимиз керак. Ғурур ва ифтихор ҳаммага ҳам муносиб бўлмайди", - деди Шавкат Мирзиёев.

Мен 1989 йилдаги сайлов ва парламентни яхши эслайман. Ўзбекистон тизимини йўқ қилишга секундлар қолувди. Жуда катта тайёргарлик бўлган. Бир кишининг муносабати билан тизимни сақлаб қолган эдик. Мен ўшанда Ўзбекистон Биринчи президентимиз, ҳурматли Ислом Абдуғаниевич ёнида бўлганман. Ўша пайтлар Московдан парламент аъзолари келиб ўтирарди. Ҳамма томошабин эди.

Биз Мустақиллик йиллари қийин ва машаққатли йўлни босиб ўтдик. Кўп хатолар ҳам бўлди. Биз буни унутмаслигимиз керак. Шу хатоларни қайтармаслик учун биз Ўзбекистон янги парламенти тузяпмиз. 

Янгиликлар лентаси
0