Фикр: Ғарб Ливиядаги тинчлик ўрнатилишининг асосий ташаббускори кимлигини билади

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишПоездка президента РФ В. Путина в Берлин для участия в Международной конференции по Ливии
Поездка президента РФ В. Путина в Берлин для участия в Международной конференции по Ливии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эммануэль Макрон ва Ангела Меркель Берлиндаги саммитда Владимир Путинни "йўқотиб қўйишди", дея хабар беради ОАВ. Эксперт Владимир Орлов Ғарб раҳбарлари Россиянинг Ливияда тинчлик ўрнатиш борасидаги ҳаракатларини юқори баҳолашини таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Германия канцлери Ангела Меркель ва Франция президенти Эммануэль Макронни Россия раҳбари Владимир Путин Берлиндаги Ливия конференциясида суратга олиш маросими олдидан ушланиб қолганлиги сабабли саросимага тушиб қолишди. Бу ҳақда Sputnik Франция хабар бермоқда.

Видеоёзувда Меркель ва Макрон саммитнинг бошқа иштирокчилари билан биргаликда қоидага биноан суратга тушишга тайёргарлик кўришаётган вақтда Россия раҳбарининг ҳали келмаганини пайқаб қолишгани акс этган.

Давлат раҳбарлари бир-бирларига қараб қўйишади, шундан сўнг Германия канцлери БМТ Бош котиби Антонио Гутеррешдан Владимир Путиннинг қаердалигини сўради. Россия президенти суратга тушиш маросимида унинг ёнида туриши керак эди.

Бироздан кейин суртатга тушиш жойида Россия раҳбари пайдо бўлди, уни француз ҳамкасби кутиб олади ва Меркель расм учун қаерга туриш кераклигини кўрсатади.

Берлинда Ливиядаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича халқаро тинчлик конференцияси бўлиб ўтди. Музокараларда Путин, Меркель, Макрон ва Гутеррешдан ташқари Буюк Британия, Миср, Туркия раҳбарлари, Европа комиссияси раҳбари ва бошқа халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Ливиядаги гуманитар муаммоларни ҳал қилишни назарда тутувчи якуний ҳужжат қабул қилинди. Бундан ташқари, барқарор сулҳни таъминлаш учун ҳарбий қўмитани тузишга қарор қилинди.

Sputnik радиоси эфирида Ҳарбий-сиёсий журналистика марказининг мутахассиси Владимир Орлов Ғарб Россиянинг Ливияда тинчлик ўрнатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қадрлаши ҳақида фикр билдирди.

"Дарҳақиқат, бугунги кунда Россия Ливиядаги тинчлик жараёнининг асосий иштирокчиларидан биридир. АҚШ Ғарб коалицияси билан бирга бу мамлакатни хаосга ва амалда қонли фуқаролик уруши бошлаганидан кейин Россия низонинг турли тарафларини музокаралар столига ўтказиш билан шуғулланмоқда. Россиянинг асосий иштироки ва аслида Россиянинг бошчилигида ўтказилган Москва ҳамда Берлин конференциялари бизнинг мамлакатимиз бугунги кунда бу минтақада тинчликни қуришни асосий ташаббускори эканлигини кўрсатди. Умуман олганда, Россия Ғарб илгари интилмаган ва АҚШ қарши бўлган нарсани - Ливиядаги қарама-қарши томонлар ўртасида тўғридан-тўғри музокараларни амалга ошира олди", - деди Владимир Орлов.

Берлин конференцияси Россия Федерацияси ва Туркия вакиллари иштирокида Москвадаги Ливия бўйича музокараларидан сўнг бўлиб ўтди. Ливиялик хабардор манбанинг таъкидлашича, Ливия миллий армияси (ЛНА) раҳбари маршал Халифа Ҳафтар Файёз Саражнинг Триполи ҳукумати билан сулҳ битимини имзоламасдан Москвани тарк этган. Кейинчалик, ОАВ хабарларига кўра, Хафтар ўз шартлари бажарилган тақдирдагина сулҳга тайёрлигини эълон қилди.

ЛНА қўмондони Россия президенти Владимир Путинга мактуб йўллаб, унда Ливияда тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун унга миннатдорчилик билдирди.

Янгиликлар лентаси
0