Эртага Олий Мажлиснинг қўшма мажлиси бўлиб ўтади ва унда бош вазир сайланади

© УзЛиДепУзЛиДеп обсуждает кандидатуру Абдуллы Арипова на пост премьер-министра
УзЛиДеп обсуждает кандидатуру Абдуллы Арипова на пост премьер-министра - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эртага Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма мажлиси бўлиб ўтади ва унда бош вазир сайланади деди Шавкат Мирзиёев.

ТОШКЕНТ, 20 янв - Sputnik. Бугун Олий Мажлиснинг янги чақириқ Қонунчилик палатасининг биринчи мажлисида сўзга чиққан Ўзбекистон президенти эртага Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Сенатнинг қўшма мажлиси бўлиб ўтиши ва унда Ўзбекистон бош вазири сайланишини хабар қилди, Sputnik мухбири хабарига асосан. 

Маълумот учун, Ўзбекистон қонунчилигига биноан, бош вазир номзоди парламент сайловларида ғолиб чиққан, яъни энг Олий Мажлисда кўп ўрин эгаллаган партия томонидан таклиф этилади. 

Сўнгги парламент сайловида 34 % овоз билан Ўзбекистон Либерал Демократик партияси ғолиб чиққан эди. Иккинчи ўринда "Миллий Тикланиш" - 27 %, "Адолат" - 18 %, ХДП - 16 % ҳамда Экологик партия - 9% овозлар жамлаган эди. 

ЎзЛиДеп, 18 январ куни бўлиб ўтган партия йиғилишида партия аъзоси, Абдулла Арипов номзодини бош вазир лавозимига таклиф қилиш масаласи кўриб чиқилган эди. Абдулла Арипов мажлисда сўзга чиқиб бош вазир лавозимида амалга оширишни режалаштираётган ишлар рўйхати билан таништирган эди. 

 

 

Янгиликлар лентаси
0