ТОШКЕНТ, 18 янв - Sputnik. Numbeo номли интернет манбааси маълумотларига кўра, Тошкент яшаш учун дунёнинг энг арзон шаҳарларидан бири экан.
Рейтингга кўра, энг қиммат шаҳарларбиринчи бешлигида Швейцариянинг Цюрих, Базелб Лозаннаб Женева ва Берн шаҳарлари киритилган.
Улардан сўнг Норвегиянинг 4та шаҳри Ставангер, Осло, Тронхейм, Берген ҳамда Исландиянинг Рейкъявик шаҳарлари киритилган.
Шунингдек Токио – 18, Сеул – 23, Лондон – 28, Сингапур – 29, Амстердам – 38, Лос-Анжелес – 50, Хелсинки – 90, Рим -114, Франкфурт – 124, Дубай – 152, Стамбул - 325 ўринларни эгаллаган.
МДҲ шаҳарлари орасида энг қиммати Москва бўлиб, у рейтингда 251-ўринни эгаллаган.
Марказий Осиё шаҳарлари эса рейтинг охиридан, яъни яшаш учун энг арзон бўлган шаҳарлар қаторидан ўрин олган. Қозоғистоннинг Остона ва Олма-Ота шаҳарлари 386, 389 - ўринларда, Бишкек – 410 ўринда, Тошкент – 413 ўринда.
Портал эълон қилган рейтингда дунёнинг 440 та энг йирик шаҳарлари киритилган.
Numbeo рейтингини ҳисоблашда мутахассислар бир ойлик яшаш харажатлари, хонадон ижараси харажатлари, овқатланиш ва транспорт ҳамда тиббиёт хозматлари шунингдек аҳоли даромадини ҳам ҳисобга олишган.