ТОШКЕНТ, 18 янв - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Конституциясининг 77-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 75-моддасига мувофиқ Олий Мажлиси Сенати аъзоларини тайинлаш тўғрисида фармонни имзолади.
Президент фармонига мувофиқ 13 нафар сенаторлар рўйхати тасдиқланди:
- Аюпов Шавкат Абдуллаевич - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси В.И.Романовский номидаги Математика институти директори
- Баситханова Эльмира Иркиновна - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси
- Рафиқов Кудратулла Мирсагатович - Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси
- Рахманкулов Мир-Акбар Ходжи-Акбарович - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари
- Саидов Сирожиддин Салохович - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси
- Сайфуллаев Бахтиёр - Ўзбекистон Республикаси маданият вазири – Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори
- Санакулов Кувандик - “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси бош директори
- Сафоев Содиқ Солихович - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари
- Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли - Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси
- Турдиев Содиқжон - Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси бошқаруви раиси
- Ходжиматов Минхажидин Мирзажанович - Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари
- Худайбергенов Турсинхан Айдарович - Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси
- Юлдашев Бехзод Садикович - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти
Маълумот учун, Ўзбекистон Олий Мажлисининг юқори палатаси - Сенат, ҳукуматининг ҳудудий кесими принципини ўзида акс этган бошқарув органи бўлиб, жами 100 нафар сенатордан иборат. Қонунга кўра Сенатга ҳар бир вилоятдан 6 нафар сенатор сайланиши ҳамда президент томонидан 16 нафар сенатор тасдиқланиши назарда тутилган.