Sputnik Эстония атрофидаги вазият EИ обрўсидаги яна бир доғ бўлди - Сергей Лавров

Oбуна бўлиш
Сергей Лавров Sputnik таҳририяти журналистларни 5 йилга қамашга таҳдиди қилган Эстония ҳукумати ҳаракатларини кескин танқид қилди.

ТОШКЕНТ, 17 январь – Sputnik. Спутник Эстония ходимларига қарши Таллиннинг хатти-ҳаракатлари ҳунукдир ва ЕИнинг бу масалада ҳаракатсизлиги ЕИ обрўсига яна бир доғ туширади, деб баёнот берди Россия ташқи ишлар вазири в.б. Сергей Лавров.

Редакция Sputnik Эстония - Sputnik Ўзбекистон
Россия ЕХҲТнинг Sputnik Эстония билан боғлиқ вазиятга муносабатини кутмоқда

"Sputnikка нисбатан ўтказилаётган ҳаракатларга келсак – бу жуда ҳунук деб ўйлайман. Биз ҳар куни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотидан жавоб талаб қиламиз. Европа Кенгашидан оз-моз қораловчи иборалар янгради. Биз Европа Иттифоқининг эътиборини Европанинг эълон қилинган, ҳимояланган қадриятларига зид келадиган мавзуларда чиқиш қилаётган Иттифоқ аъзоларига қаратамиз Ивропа Иттифоқи бу ҳолатда хеч қандай қила олмаётгани – бу Европа Иттифоқи обрўсига яна бир доғдир. Биз бундай доғларни кўпини кўрдик, - деди Лавров йиллик пресс-конференцияда.

Аввалроқ, Sputnik Эстония ходимлари, мамлакатнинг Полиция ва Чегара Хизмати раҳбариятидан, агар улар бош ташқилоти билан меҳнат муносабатларини 2020 йил 1 январгача тўхтатмаса, уларга қарши жиноий иш қўзғатиши ҳақида тўғридан-тўғри таҳдидларни олдилар. Ушбу ҳаракатлар учун асос сифатида 2014 йил 17 мартда Украинадаги воқеалар фонида бир қатор жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан Европа Иттифоқи томонидан киритилган санкциялар дейилади. Бироқ, Европа Иттифоқининг санкциялари Sputnikни ўз ичига олган “Россия Сегодня” ХААга эмас, балки шахсан агентлик бош директори Дмитрий Киселёвга қарши киритилди.

Редакция Sputnik Эстония - Sputnik Ўзбекистон
Sputnik Эстония журналистлари редакция билан меҳнат муносабатларини тўхтатадилар

Эстония Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Урмас Реинсалу пайшанба куни РИА Новости агентлигига берган интервьюсида унинг мамлакати Европа Иттифоқининг Sputnikка эмас, балки Киселёвга нисбатан қўлланилган шахсий санкциялар сиёсатини олиб бораётганини айтди.

Аввалроқ, ОБСЕнинг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Арлем Дезир Эстония расмийларининг Россия Сегодня ХАА Бош директорига нисбатан киритилган санкцияларни Sputnik Эстонияга нисбатан тадбиқ қилинишига истаги оммавий ахборот воситалари эркинлиги соҳасида муаммо туғдиришини айтганди. Ўз навбатида, ОБСЕ Бош котиби Томас Гремингер матбуот эркинлигини таъминлаш мажбуриятлари Хелсинки актида мустаҳкамланганлигини таъкидлади.

Россия президенти Владимир Путин Sputnik Эстония атрофидаги вазиятни шарҳлар экан, Россия ҳукумати бошқа мамлакатларда ишлаётганда Sputnik ни қўллаб-қувватлаш учун ҳамма нарсани қилишини айтди. Москвадаги юқори мансабли манбанинг РИА Новости агентлигига айтишича, Британия кураторлари Эстония расмийларининг ҳаракатларига алоқадор, бу яқин келажакда Россиядаги Британия оммавий ахборот воситаларига нисбатан симметрик чоралар кўриш учун ҳисобга олинади.

Янгиликлар лентаси
0