Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки делегациясини қабул қилди

Oбуна бўлиш
Жаҳон банки ўтган йили қиймати 1 миллиард долларгача бўлган янги истиқболли лойиҳаларни маъқуллаган эди.

ТОШКЕНТ, 17 янв - Sputnik. Ўзбекистон Президенти Жаҳон банкининг вице-президенти Сирил Мюллер бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Бугунги кунда Жаҳон банкининг Ўзбекистонда амалга оширилаётган ва давом этаётган лойиҳалари портфели 5,5 миллиард долларни ташкил этади.

Ўтган йили банк қиймати 1 миллиард долларгача бўлган янги истиқболли лойиҳаларни маъқуллади. Навоий вилоятида қуёш электр станциясини қуриш бўйича ким ошди савдоси, шунингдек Вашингтонда "Мамлакат платформаси" тақдимоти муваффақиятли ўтказилди, - дейилган хабарда.

Давлат раҳбари ушбу ютуқларнинг барчаси яқин ҳамкорлик, Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги очиқ ва конструктив мулоқот натижасидир, деб таъкидлади.

Ўз навбатида, Сирил Мюллер Жаҳон банки гуруҳи президенти Девид Мэлпасснинг самимий табрикларини етказди ва банкнинг Ўзбекистондаги ислоҳотлар дастурини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини яна бир бор таъкидлади.

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев принял делегацию Всемирного банка
Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки делегациясини қабул қилди - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев принял делегацию Всемирного банка

Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Асосий йўналишларда, жумладан қишлоқ хўжалигида, энергетикада, нефт-газ саноатида, транспорт секторида ва бошқа соҳаларда ислоҳотларни амалга оширишда, шунингдек, қашшоқликка қарши курашда қўшма лойиҳаларни амалга оширишда ёрдамни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон ва Жаҳон банкининг янги узоқ муддатли ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқиш тўғрисида келишувга эришилди.

Янгиликлар лентаси
0