2020 йилнинг дастлабки 10 кунида мамлакатда 107 та бахтсиз ҳодиса рўй берган, уларнинг 103 таси ҳайдовчилар ва 4 таси пиёдалар томонидан содир этилган. Ушбу бахтсиз ҳодисалардан жабрланганлар сони 100 кишини, ҳалок бўлганлар сони эса 35 кишини ташкил этди.
Энг кўп ЙТҲлар Тошкент вилоятида - 20 та, Жиззах, Наманган ва Фарғона вилоятларида - 11 тадан, Тошкентда - 10 та рўйхатга олинди. Сурхондарёда - 9 та, Андижон вилоятида - 7 та, Бухорода, Қашқадарё ва Қорақалпоғистонда - 6 тадан, Навоий ва Самарқанд вилоятларида - 3 тадан, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида - 2 тадан ЙТҲ содир бўлган.
Эслатиб ўтамиз, энг мудҳиш ЙТҲлардан бири 9 январь куни кечаси 23.20да Тошкентдаги Бунёдкор кўчасида юз берганди. Авария оқибатида Chevrolet Lacetti нинг икки нафар йўловчиси ҳалок бўлишди. Улар ёнаётган машина ичидан чиқа олишмади ва тириклай ёниб кетишди. Яна икки нафар йўловчи, шу жумладан, ҳайдовчи касалхонага ётқизилди.