ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари лавозимини жорий этди ва бу лавозимга Дмитрий Медведевни тайинланди. Тегишли фармон Кремль сайтида эълон қилинган.
Фармон имзоланган кундан бошлаб қонуний кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, Дмитрий Медведев Россия президентининг Федерал Кенгашига йўллаган мурожаатномасидан сўнг ўтказилган учрашувда ҳукумат тўлиқ таркибда истеъфога чиқаётганини маълум қилди. Федерал солиқ бошқармасининг собиқ раҳбари Михаил Мишустин Россиянинг янги бош вазири этиб тайинланди.