Hashar week лойиҳаси бош менежери "Ҳаво йўллари"ни экомаданиятсизликда айблади

© Международный Пресс КлубСуна Парк, Международный политический консультант, руководитель проекта hashar week
Суна Парк, Международный политический консультант, руководитель проекта hashar week - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Барча авиалиниялар ўз имиджини сақлаб қолиш учун экологик упаковкага ўтаётган бир "Ҳаво йўллари"да ҳаммаси пластикда, дея фикр билдиради эксперт

ТОШКЕНТ, 16 янв – Sputnik, Дилшода Раҳматова. Экомаданиятни жарималар билан эмас, балки биргаликдаги сайи-ҳаракатлар билан шакллантириш ва тарғиб қилиш лозим, деб ҳисоблайди халқаро сиёсий маслаҳатчи, hashar week лойиҳси бош менеджери Суна Парк. У бу ҳақда Амирсой тоғ-чанғи курортида бўлиб ўтган ХПК сайёр сессиясида гапирди.

Шерзод Қудратхўжаев - Sputnik Ўзбекистон
Қудратхўжаев инстаграм юлдузларини озода турмуш тарзини тарғиб қилишга чақирди

Паркнинг сўзларига кўра, бугун муҳокама қилинаётган экологияга оид мавзуларнинг ягона муаммоси - ҳеч кимда шу соҳага оид чуқур тушунча йўқлигида.

"Экология мавзуси - бугун тренд даражасига кўтарилди, кўпчилик шу ҳақда гапиради, ундан сиёсий мақсадларда фойдаланишади, аммо афсуски, одамлар ўртасида экология ҳақида чуқур тушунча йўқ. Кечирасиз, лекин мен ҳозир "Ҳаво йўллари" (Ўзбекистон Ҳаво йўларини назарда тутмоқда, - таҳр.)ни эсга олишга мажбурман. Барча авиалиниялар ўз имиджини сақлаб қолиш учун экологик упаковкага ўтаётган бир "Ҳаво йўллари"да ҳаммаси пластикда. Бизнес классида ҳам, эконом классида ҳам шу аҳвол", - дейди у.

Эксперт, шунингдек, экомаданият - бу давлат органлари томонидан имзо чекиладиган ҳужжат эмас, балки мураккаб механизм бўлиб, у ҳар томонлама тараққий этиши лозимлигини, бунда бизнес билан бир қаторда фуқаролик жамияти, давлат органлари иштироки муҳимлигини эслатиб ўтди.

"Кўчада ахлат ташланаётганини кўрсак, албатта, автоматик равишда "жарима жорий этиш керак", деган гапни айтиш осон. Унда ҳар бир қадамида жаримага тортадиган полиция-давлатни жорий этган бўламиз. Мени кечирасизу, лекин маоши 600 миллион сўм ёки майли, боринг 1 миллион бўлган оддий ишчини 200 мингга жаримага тортсак, бу ижтимоий исённи келтириб чиқаради. Нега у инсон ахлатни кўчага ташлаётгани ҳақида сўраш анча мураккаб. hashar week лойиҳаси шу билан шуғулланадики, биз аҳоли билан ҳамкорлик қилиб, уйма-уй юриб, одамлар ташлаётган чиқиндиларни титкилаймиз. Биз одамлар ахлатларни қай тарзда ташлаётгани, нега ташлаётганини ўрганамиз, таҳлил қиламиз", - деди Парк.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев на встрече с главой Татарстана Рустамом Миннихановым - Sputnik Ўзбекистон
Президент экологик ҳолатни яхшилаш ва атроф-муҳит муҳофазаси бўйича йиғилиш ўтказди

Экспертнинг сўзларига кўра, одамлар урналар йўқлиги учун эмас, балки бу ахлат билан кейин нима рўй беришини билмасликлари учун ахлатни кўчага ташлашади.

"Бу экомаданиятсизлик билан алоқадор эмас, бу билимсизлик. Улар кафеда ёки бошқа жойда бир марта ишлатиладиган салфетка ёки трубочка ерда 100 йилда ҳам чиримаслигини билишмайди", - дейди эксперт.

Шу боис, бундай ҳолатда маърифат, илм муҳим роль ўйнайди. Маънавий етакчилар роли муҳим бу ерда. Бундай ҳолатларда Жумъа намозларида имом хатиблар албатта бу ҳақда гапиришлари лозим. Одамлар бугунги кунда ишлаб чиқарилаётган нарсалар ҳақида етарлича билимга эга эмас, замон билан ҳамнафас бўла олмаяпти, деб якунлади ўз фикрини эксперт.

Янгиликлар лентаси
0