ТОШКЕНТ, 15 янв – Sputnik. Охирги беш йил давомида асосан Ўзбекистон, Тожикистон, Россиядан келганлар Қирғизистон фуқаролигини олган. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон таҳлилий маълумот тайёрлади.
Давлат фуқаролигини бериш ҳақида ҳужжатни Қирғизистон президенти томонидан имзоланади. Охирги марта ҳужжат 2019 йил 30 декабрда имзоланди – 978 нафар фуқаро Қирғизистон фуқаролигини олди.
2015-2018 йилларда Қирғизистон фуқаролигини энг кўп ўзбекистонликлар олган. 2019 йилда эса қирғиз фуқаролиги энг кўп тожикистонликларга берилган.
Сўнгги беш йил давомида 12 мингдан ортиқ ўзбекистонликлар Қирғизистон фуқаролигини олган. (2015 йилда – 4470 киши, 2016 й. – 3401, 2017 й. – 2341, 2018 й.-1284, 2019 йил 10 ойда - 887).
Таъкидланишича, Украина, Молдова, Покистон, Хитой, Туркия ва Мисрдан келган кишиларга ҳам мамлакат фуқаролиги берилган.