ТОШКЕНТ, 14 янв – Sputnik. Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Украина самолёти уриб туширилишида фақат бир одамни айблаш мумкин эмаслигини айтди. РИА Новости хабарига асосан.
"Ҳаво мудофааси билан маълум бир таниш бўлганим туфайли, бунда бир одамни айблаш мумкин эмаслигини айтаман. Нафақат тугмани босган, балки бошқалар ҳам бор, мен одамларга бу масалани ҳаққоний тушунтиришларини истайман", - деда Эрон президенти.
Унинг таъкидлашича, ҳукумат келгусида қайтарилмасликни кафолашлаш учун авиаҳалокатнинг барча томонларни текшириш, айдорларни жазолаш учун барча саъй-ҳаракатларини давом эттиради.
Бундан аввал Теҳрон суд орган вакили ушбу авиаҳолакат иши бўйича бир неча киши ҳибсга олингани ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, Киевга парвозни амалга ошираётган "Украина халқаро авиалиниялари"га қарашли Boeing-737-800 лайнери чоршанба куни тонг саҳар Теҳрон аэропортидан учиб чиққач, тез орада ҳалокатга учраган. Бортдаги 176 йўловчининг барчаси ҳалок бўлган: Эрон, Украина, Канада, Германия, Швеция ва Афғонистондан 167 йўловчи ва тўққиз экипаж аъзоси.
Шанба куни Эрон ҳарбийлари "Украина халқаро авиалиниялари" йўловчи самолёти "инсон хатоси" туфайли тасодифан уриб туширилганлигини маълум қилди. Boeing хатолик туфайли душман самолёти сифатида қабул қилинган, негаки, у муҳим ҳарбий объект яқинидан учиб ўтаётан бўлган.
Ушбу ҳодиса Ироқдаги америка базаларига берилган ракета зарбаларига АҚШнинг эҳтимолий жавоби билан боғлиқ бўлган "кучайтирилган жанговар тайёргарлик шарт-шароитларда" юз берганлигини таъкидлаб ўтилган.