ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. 2019 йилда Lada Granta Россия бозорида энг сотилган машина бўлди. “Автостат” таҳлилий агентлиги экспертлари шундай хулосага келишди
Ўтган йилда россияликлар ушбу модель автобилларидан 135 831 дона харид қилишган. Бу 2018 йилдаги муқобил кўрсатгичга қараганда 28 фоизга кўпроқдир.
Кейинги ўринларда Lada Vesta (111 459 дона) ва Kia Rio (92 475 дона) қайд этилган.
Шунингдек, рейтингга Hyundai Creta, Hyundai Solaris, Volkswagen Polo, Lada Largus, Renault Duster, Volkswagen Tiguan ҳамда Renault Logan автомобиллари киритилган.