Сохта Юлдуз Усмонова концерти юзасидан жиноят иши қўзғатилди

© SputnikЮбилейный концерт Юлдуз Усмановой в Москве
Юбилейный концерт Юлдуз Усмановой в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тожикистон ҳуқуқ тартибот орган ходимлари томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари амалга оширилиб, гувоҳлар сўроқ қилингандан сўнг жиноят иш қўзғатилди.

ТОШКЕНТ, 13 янв – Sputnik. Сўғд вилоятининг Истаравшан шаҳрида сохта Юлдуз Усмонова концерти ташкилотчисига нисбатан жиноят иш қўзғатилди, деб хабар қилди SugdNews нашри.

Юбилейный концерт Юлдуз Усмановой в Москве - Sputnik Ўзбекистон
“Сохта Юлдуз Усмонова” концерти ташкилотчилари қўлга олинди

Сўғд вилояти ИИВ матбуот хизмати раҳбари Акбар Шариф таъкидлашича, Жамшид исмли шахс - ташкилотчи ролида бўлган Саиджон Ғаниевга нисбатан Жиноят кодексининг 247 - моддасининг 2-қисми (фирибгарлик) бўйича жиноят иш қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, янги йил байрами олдидан Истаравшан шаҳрида шов-шувли концерт бўлиб ўтганди.

Бир оз аввал ўзини Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова деб таништирган фирибгар аёл Тожикистоннинг Истаравшан шаҳри аҳолисини 110 минг сомоний (тахминан 11,5 минг доллар)га чув туширгани ҳақида хабар берилганди. Сал ўтиб, воқеа янгича тус ола бошлади. Ўзбекистондан қўшни республикага борган пародист Рустамхўжа Усмонов қандай қилиб Жамшид исмли шахснинг найрангига учганлиги тўғрисида гапириб берди.

"Пародия йўналишида ижод қилаётганимга 10 йилдан ошди. Аммо шу пайтгача бирон марта тўй ёки маросимларга ўзимни Юлдуз Усмонова сифатида таништириб, кириб бормаганман. Беш-олти ой аввал Ўзбекистонда бир тўйга хизматга борган эдик. Ўшанда мени санъаткор Юлдуз Усмонова, деб ўйлашган экан. Хуллас, ўшанда мени кўрган Жамшид исмли шахс алоқага чиқиб, янги йилга ўртоқлари учун "корпоратив" ташкиллаштираётганини айтиб, Тожикистонга таклиф қилди. Сўнг келишиб олиш учун Ўзбекистонга келди. Банкетдаги хизмат ҳақим 1000 $ бўлишига келишдик", - дея бўлиб ўтган воқеани сўзлаб берди пародист.

Маълум бўлишича, у жамоаси билан белгиланган кун хизматга борган ва хизматни якунлаб Ўзбекистонга ҳам қайтган. Тушга яқин интернетга кириб, ўзи ҳақидаги тарқалган шум хабарларга кўзи тушган.

Юбилейный концерт Юлдуз Усмановой в Москве - Sputnik Ўзбекистон
"Сохта Юлдуз Усмонова" қай тарзда алдов қурбони бўлганини сўзлаб берди

"Шундан билдим-ки, бизни “корпоратив”га таклиф қилган шахс аслида концерт уюштирганини. Биз бундан бехабар бўлганмиз. Ўша шахс одамларга 300 та билет сотиб, 11 300 доллар фойда қилган экан. Бу ҳақда ўша Тожикистон нашрларида ўқидик", - дея давом этди Рустамхўжа Усмонов.

Ўзини Омон деб таништирган, пародист маъмурининг айтишича, Жамшидга қўнғироқ қилиб, тарқалган миш-мишлар юзасидан изоҳ сўралганда, у "Сизлар хизматингизни қилиб кетдингиз, энди ишингиз бўлмасин, ўзим ҳал қилиб оламан", дея бақириб гўшакни қўйиб қўйган ва бошқа кўтармаган. У шунингдек, Жамшид исмли шахсдан  жабр кўрган инсонларнинг бари пулларини ундириб олган-олмаганликларини билмаслиги,  шу пайтгача, Ўзбекистондаги ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан чақирув бўлмаганлигини қўшимча қилди.

"Биз ўзимиз алдов қурбони бўлдик. Бу вазият қандай юз берганини, ҳақлигимизни исботлаб берамиз. Чунки биз ҳеч кимга Юлдуз Усмонова бўлиб билет сотмаганмиз", деди суҳбат якунида пародист маъмури.

Янгиликлар лентаси
0