Президент ташаббуси билан 3 миллионга яқин мактаб ўқувчилари тўгаракларга жалб қилинди

© Пресс-служба президента УзбекистанаУзбекские школьники
Узбекские школьники - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президентнинг 5 та ташаббусига асосан мактабларда тўгараклар очилган, ёшларни жисмоний чиниқтириш ва хотин-қизларни иш билан таъминлаш йўлга қўйилмоқда.

ТОШКЕНТ, 13 янв - Sputnik. Президентнинг бешта ташаббуси доирасида мактабларда турли тўгараклар очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати маълум қилмоқда. 

Айни дамда маданият ва санъат йўналишидаги тўгаракларга 779 минг, жисмоний тарбия ва спорт бўйича 1,1 млн, ахборот технологиялари йўналишига 444 минг, китобхонликка 264 минг нафар ўқувчи ҳамда 377 минг нафар қизлар ижтимоий фаол ҳаётга жалб этилган. Жами 2,9 млн. нафар ўқувчи тўгаракларга жалб этилиб, умумий кўрсаткич 47,5 фоизни ташкил этмоқда, - дейилган хабарда.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Президентининг 5 ташаббуси доирасида умумтаълим мактабларида турли тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, ташаббуснинг жорий этилишидан кўзланган асосий мақсад ва йўналишлар аниқ белгилаб берилган.

Глава Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 10 сентября посетил президентскую школу в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда “Замонавий мактаб”ларни ташкил этишга 4 трлн сўм сарфланади

Жумладан, биринчи ташаббус ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилади.

Иккинчи ташаббус ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган.

Учинчи ташаббус аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган.

Тўртинчи ташаббус ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган бўлса, бешинчи ташаббус хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларини назарда тутади.

 

Янгиликлар лентаси
0