Бухорода “Мотамсаро она” ҳайкали ўрнатилди

© Бухоро вилояти ҳокимлигиБухорода “Мотамсаро она” ҳайкали ўрнатилди
Бухорода “Мотамсаро она”  ҳайкали ўрнатилди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бухоронинг Олот туманида аждодлар руҳига ҳурмат-эҳтиром рамзи сифатида хотира хиёбони барпо этилиб, “Мотамсаро она” ҳайкали ўрнатилган.

ТОШКЕНТ, 13 янв – Sputnik. Бухоро вилоятининг Олот туманида "Мотамсаро она" ҳайкали бунёд этилди. Бу ҳақда Маданият вазирлигининг ахборот хизмати маълум қилди.

Город Самарканд. Вид на площадь Регистан - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда тожик ва ўзбек халқлари дўстлиги рамзини ифода этувчи ҳайкал ўрнатилади

Бухоронинг Олот туманида аждодлар руҳига ҳурмат-эҳтиром рамзи сифатида хотира хиёбони барпо этилиб, “Мотамсаро она” ҳайкали ўрнатилган.

Мажмуанинг очилиш маросимида туман мутасаддилари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари, меҳнат фахрийлари, қурувчилар, жамоатчилик, ҳарбий қисм шахсий таркиби иштирок этишиб, “Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилган.

Хотира майдонида шунингдек, Иккинчи жаҳон урушида мардларча ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган олотлик 1605 нафар аскарнинг исм-шарифи битилган Хотира китоби ўрнатилган.

Янгиликлар лентаси
0