Ўзбекистон Яқин Шарқдаги аҳволдан ташвишдалигини билдирди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЗдание МИД Узбекистана
Здание МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон томони ўта босиқлик тарафдори бўлиб, тарангликни камайтириш ва минтақадаги вазиятни мўтадиллаштириш учун қарама қарши томонларни сиёсий-дипломатик чоралар кўришга чақириб қолган.

ТОШКЕНТ, 9 янв - Sputnik. Ўзбекистонда Марказий Осиёга бевосита туташ Яқин Шарқда юз бераётган воқеалар алоҳида ташвиш билан қарши олинмоқда, деб баёнот қилди мамлакат ташқи ишлар вазирлиги.

На месте крушения украинского лайнера в Иране работают спасатели: никто не выжил - Sputnik Ўзбекистон
Украина самолёти қулаган жойда қутқарувчилар ишламоқда - видео

"Ҳарбий-сиёсий ҳолатнинг янада кескинлашиши кўплаб инсонлар қурбон бўлишига ва кенг кўламли гуманитар фалокатга олиб келиши мумкин, ҳаётий муҳим иқтисодий алоқалар ва коммуникация йўлларини вайрон қилади, минтақавий ва глобал хавфсизликка тузатиб бўлмас зарар етказади", - дейилган хабарда.

Ўзбекистон томони ўта босиқлик тарафдори бўлиб, тарангликни камайтириш ва минтақадаги вазиятни мўтадиллаштириш учун қарама қарши томонларни сиёсий-дипломатик чоралар кўришга чақириб қолган.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев  Теҳрон шаҳри яқинида Украинанинг йўловчи самолёти қулаши ва кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Украина ва Эрон Президентларига ҳамдардлик мактубларини йўллаган эди.

Самолёт бортида бўлган 179 нафар йўловчи ва экипаж аъзоларининг барчаси қурбон бўлган. Дастлабки хабарларга кўра, самолёт двигателининг ёниб кетиши авиаҳалокатга сабаб бўлган.

Янгиликлар лентаси
0