ТОШКЕНТ, 7 янв - Sputnik. АҚШ сиёсатчилари доимий равишда "баъзи ташқи омиллар" ибораси билан доимий хатоларга йўл қўядилар, дейди Россия ТИВнинг расмий вакили Мария Захарова. РИА Новости хабарига асосан.
Россиялик дипломат АҚШ қуролли кучлари қўмондони Уильям Силининг мактубини нашр этилишига муносабат билдирди. Оммавий ахборот воситалари томонидан тарқатилган ҳужжатда Ироқнинг маҳаллий ҳокимияти талабига биноан АҚШ қўшинларининг Ироқдан "олиб чиқилиши" бошланиши ҳақида гапирилган, аммо кейинчалик АҚШ Қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўшма қўмондонларининг раиси генерал Марк Милли бу хатни ҳомаки ва хато ва нашр этишга нолойиқ деб атади.
Захарова тушунтиришича, америкаликлар ўз қилмишлари учун жавобгарликни ўз зиммаларига олишга мажбур бўлдилар, чунки бу ҳолда айбни бошқаларга юклаш имкони бўлмади.
Дипломат таъкидлашича, муқаддам Вашингтоннинг хатолари жиддий оқибатларга олиб келган. Хусусан, Захарова америкалик генерал Колин Пауэлл 20 йил олдин БМТ Хавфсизлик Кенгашига гўёки Ироқ томонидан ишлаб чиқилаётган оммавий қирғин қуроли намунаси жойлаштирилган найчани олиб келгани ва бу америкалик ҳарбийларнинг Ироққа киришига сабаб бўлганини эслатди.
"Хавфсизлик Кенгаши бунга қарши эди, шу қатори Россиянинг саъй-ҳаракатлари туфайли Американинг ҳаракатларини на маъқуллашга, на қувватлашга ва на легаллаштиришга ҳеч қандай резолюция қабул қилинмаган. <...> Бу хато минтақада бутун фалокатлар занжирини келтириб чиқарди ва офатлар оқими натижада барча тўғонларни бузиб ўтиб, улкан фалокатлар уммонига айланди.”, - деди Захарова.
Унинг фикрича, тарих бундай мисолларни жуда яхши билади.
"Бундай хатолар шунчалик кўпки, тўхтаб ўзига савол бериш вақти келди: нега дунё ҳамжамияти, башарий институтларига эга бўлган ҳолда, пассив ва кутиш ҳолатида турибди", - дея шикоят қилади Захарова.
Дипломатнинг таъкидлашича, АҚШнинг бундай хатти-ҳаракати деярли одатий ҳолга айланган.
2-январ куни Пентагон АҚШ Ироқ пойтахти Боғдод яқинида яна бир ҳаво ҳужумини амалга оширганини тасдиқлади, амалиёт натижасида Эроннинг энг нуфузли ҳарбий раҳбарларидан бири, Ал-Қудс махсус кучлари қўмондони Кассам Сулаймоний нобуд бўлди.
У билан бирга яна ўн киши ҳалок бўлди, улар орасида махсус кучларнинг тўрт ходими, шунингдек, Ироқдаги юқори мартабали шиа гуруҳларининг аъзолари бўлган. Ҳужум Сулаймонийни "террорчилар етакчиси" деб атаган АҚШ президенти Дональд Трампнинг буйруғига асосан уюштирилди.
Генералнинг ўлдирилишидан кейин Эрон ташқи ишлар вазири Жавад Зариф "АҚШнинг Ғарбий Осиёда салбий иштирокининг тугашини" башорат қилди. Аввалроқ Спутник радиоси, Лавров Эрон генералини ўлдиргани сабабли Зарифга таъзия изҳор қилгани ҳақида хабар берган эди.