Эронда Украина йўловчи самолёти ҳалокатга учради

© Общество Красного полумесяца ИранаКадры с места крушения украинского самолёта в Иране
Кадры с места крушения украинского самолёта в Иране - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Теҳрон аэрпортидан осмонга кўтарилган Украина самолёти ҳалокатга учради, 170га яқин йўловчилар қурбон бўлди.

ТОШКЕНТ, 8 янв - Sputnik. Теҳроннинг Имом Хомейни халқаро аэропортида Украина йўловчи самолёти қулади, дея хабар берди РИА Новости Эрон авиация вазирлиги вакили Жаъфар Зодега асосан.

Агентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, Киевга йўлланаётган самолёт бортида 167 йўловчи бўлган. Воқеа жойига тез ёрдам машиналари юборилган. Жаъфар Зоде ўз Твиттерида Қизил ярим ой жамияти Теҳрон аэропортида қулаган Украина самолёти қулаган жойдан олинган фотосуратларни жойлаштирди. Уларда самолёт қолдиқлари, куйган қисмлар ва авария жойида ишлаётган одамлар кўринмоқда.

Эрон Фавқулодда вазиятлар бошқармаси директори РИА Новостига айтишича,бирон бир одам тирик қолиш эҳтимоли деярли йўқ. Унинг сўзларига кўра, вайроналар ёнишда давом этмоқда, қутқарувчилар уларни ўчиришга ҳаракат қилмоқда.

​Рейтер агентлиги Эрон телевидениесига асосланиб, самолёт бортида бўлганларнинг барчаси ҳалок бўлганини хабар қилмоқда.

Россиянинг Теҳрондаги элчихонаси қулаган лайнерда Россия фуқаролари бўлган ёки бўлмаганлиги ҳақида маълумотларни аниқламоқда.

Аввалроқ Эроннинг Тасним агентлиги бортида 180 нафар йўловчиси бўлган Украина самолёти Имом Хомейни халқаро аэропортида "техник муаммолар" туфайли ҳалокатга учрагани ҳақида хабар берган эди. Агентлик маълумотларига кўра, маълумотни аэропорт раҳбари тасдиқлади - у самолёт парвоздан кўп ўтмай қулаб тушганини айтди.

Ижтимоий тармоқларда ёниб турган, ортидан тутун қолдириб қулаётган нуқта тасвирлари жойлаштирилди. Гувоҳлар ёзишича, бу айнан Украина лайнери.

Flight Radar порталининг хабар беришича, PS752 рейси Теҳрондан Москва вақти билан тонг соат 5:42 да ҳавога кўтарилиб икки дақиқадан сўнг (5:44 да) маълумот узатишни тўхтатган. Шундан кўп ўтмай у қулаб тушган.

Киев аэропортида Украина бортининг Теҳрон яқинида ҳалокатга учрагани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

"Ҳа, бизда Теҳрондан соат 8.00 (Москва вақти билан 9.00) да борт кутиляпти. Ҳозирча ҳеч қандай муаммо йўқ", - дея РИА Новостига аэропорт маълумотномасида маълум қилишди.

Янгиликлар лентаси
0