Эрон осмонидаги фожиа: Украина самолёти қулаши акс этган видео пайдо бўлди

Oбуна бўлиш
Украина йўловчи самолёти Теҳрон аэропортидан учиб чиққанидан бир неча дақиқа ўтиб қулаб тушган. 180га яқин киши қурбон бўлган.  

Ўтган тунда Теҳрон осмонидан даҳшатли фожеа юз берди: Эрон пойтахтидан соат 05:42да осмонга кўтарилган Украинанинг йўловчи самолёти бир неча дақиқадан сўнг алоқага чиқмай қолган. Бироз ўтиб ОАВларда самолёт портлаши ҳақида хабарлар пайдо бўлган.

Маълум бўлишича, самолёти бортида бўлган 170га нафар йўловчилар ва 9 нафар экипаж аъзоларининг барчаси қурбон бўлган. Йўловчиларнинг аксарияти Эрон фуқаролари бўлишган – 140 киши. Шунингдек, улар орасида Украина, Канада, Германия, Буюк Британия, Швеция ҳамда Афғонистон фуқаролари ҳам бўлишган.

Айни дамда самолётнинг барча “қора қутилари” топилган. Дастлабки хабарларга кўра, Boeing 737 самолёти двигателининг ёниб кетиши ҳалокат сабаби бўлган.

Ушбу вазият муносабати билан Уммонда оиласи билан дам олаётган Украина президенти Владимир Зеленский дарҳол Украинага қайтиб келган.

Янгиликлар лентаси
0