ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Ўзбекистон Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ўтган 2019 йилнинг дастлабки якунлари ҳақида ҳисобот эълон қилди.
2019 йил якунларига кўра Ялпи Ички маҳсулот ўсиши 5,5 %ни ташкил қилган. Бу прогноз қилинган 5,4 %дан бироз бўлсада – кўпроқ. Шунингдек ЯИМ ўсиш суръати 2018 йил натижаларидан (5,1%0 ҳам юқори бўлди.
Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ўсиши асосан – саноат соҳаси - 6,4%, қурилиш - 11,8% ва хизматлар соҳалари – 6,1 % ўсиши ҳисобидан амалга оширилди, дейилган хабарда.
2019 йил якунига кўра, Ўзбекистонда етиштирилган ЯИМ миқдори аҳоли жон бошига 1741 доллардан тўғри келди. Бу 2018 йилга нисбатан 13,6 %га кўп. 2018 йилда ушбу кўрсатгич 1533 долларга тенг бўлган эди.
Ҳисоботда қайд этилишига кўра, 2017 йилда миллий валюта қиймати долларга нисбатан 2 баравар девалвация қилинишига қарамасдан, 2019 йилда Ўзбекистон ЯИМи миқдори доллар ҳисобида девальвациягача бўлган миқдорга деярли тенг бўлди. Хусусан 2017 йилда ЯИМ умумий миқдори 59,1 млрд долларни ташкил қилган бўлса, 2019 йилда – 58,3 миллиард долларни ташкил қилган.
Шунингдек барқарор иқтисодий ўсиш - сармоялар юқори миқдори +28,6% ҳамда аҳоли даромадлари +10% ўсиши ҳисобидан амалга оширилди.
Шу билан бирга Иқтисодиёт вазирлиги Республикада мавжуд муаммоларни ҳам санаб ўтди. Улар орасида меҳнат бозорига демографик босимнинг кучлилиги, ҳамда Ўзбекистонда аоҳоли жон бошига тўғри каладиган ЯИМ миқдори дунё мамлкатлари орасида нисбатан паст даражада қолаётгани айтиб ўтилган.