https://sputniknews.uz/20200106/MSK-raisi-saylov-komissiyalari-azolariga-ish-ai-aligacha-berilmagani-aida-gapirdi-13169685.html
МСК раиси сайлов комиссиялари аъзоларига иш ҳақи ҳалигача берилмагани ҳақида гапирди
МСК раиси сайлов комиссиялари аъзоларига иш ҳақи ҳалигача берилмагани ҳақида гапирди
Sputnik Ўзбекистон
"Бу ёки давлат сиёсатига қарши қилинаётган иш, ёки сайловларнинг обрўсини туширишга ҳаракат, деб ўйлайман", - Абдусаломов. 06.01.2020, Sputnik Ўзбекистон
2020-01-06T18:44+0500
2020-01-06T18:44+0500
2020-01-06T18:59+0500
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1316/85/13168560_0:0:1280:723_1920x0_80_0_0_c9dffdbefa563540429ad6d583e54d0e.jpg
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2020
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1316/85/13168560_0:0:1280:805_1920x0_80_0_0_5b8fce5d4c64374339ee585e2dd2fdc8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистонда парламент сайловлари – 2019
ўзбекистонда парламент сайловлари – 2019
МСК раиси сайлов комиссиялари аъзоларига иш ҳақи ҳалигача берилмагани ҳақида гапирди
18:44 06.01.2020 (янгиланди: 18:59 06.01.2020) "Бу ёки давлат сиёсатига қарши қилинаётган иш, ёки сайловларнинг обрўсини туширишга ҳаракат, деб ўйлайман", - Абдусаломов.
ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Бугун, 6 январь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Унда Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов вилоят сайлов комиссиялари аъзоларига иш ҳақи ва компенсация тўловлари ҳалигача берилмагани ҳақида гапирди.
Унинг сўзларига кўра, сайлов комиссиялари аъзоларига ойликлар ҳали-ҳам тўланмагани тўғрисида Марказий сайлов комиссиясига маълумотлар келиб тушмоқда.
"Бу масалани ҳал қилган эдик. Сайловга 10 кун қолганида барча ҳудудларга етарли миқдорда маблағларни ажратган эдик. Қандай қилиб шу кунгача ойликларини олмасликлари мумкин. Бу ёки давлат сиёсатига қарши қилинаётган иш, ёки сайловларнинг обрўсини туширишга ҳаракат, деб ўйлайман. Барча вилоят мутасаддилари бу масалани охирига етказиши лозим" - деди МСК раиси.
Абдусаломов вилоят сайлов комиссиялари раислари бу масалани зудлик билан ҳал қилиши кераклигини таъкидлаб ўтди.