Бугун Қуёш максимал даражада Ерга яқинлашади

Oбуна бўлиш
Астрономлар бугун, 5 январь куни Қуёш максимал даражада Ерга яқинлашини маълум қилишди. Ер Перигелия нуқтасидан ўтади.

ТОШКЕНТ, 5 янв – Sputnik. Бугун, 5 январь куни Қуёш Ерга имкон қадар яқинлашади. Бу ҳақда Москва Планетарий веб-сайти хабар қилди. РИА Новости хабарига асосан.

Люди наблюдают за солнечным затмением в Чили - Sputnik Ўзбекистон
Ноёб ҳодиса: Ўзбекистонда Қуёш тутилиши юз берди

Астроном Александр Якушечкиннинг сўзларига кўра, Перигелия нуқтасидан ер Москва вақти билан соат 10.48 да ўтади.  

Ер орбитасининг перигелия нуқтаси 147 098 291 километр масофада жойлашган бўлиб, бу Қуёшгача бўлган ўртача масофадан 2,5 миллион километрга кам.

Ер Қуёш атрофида 365 кун 6 соат 9 дақиқа 10 сонияда тўлиқ айланишни амалга оширади. Ер қуёш атрофида эллиптик орбитада секундига 29,765 километр тезликда ҳаракат қилади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 26 декабр куни Ўзбекистонда ҳалқали шаклдаги Қуёш тутилиши юз берганди.

Қайд этилишича, Қуёш тутилиши соат 08.00 да бошланиб, 10.06 гача давом этди. Соат 9.00 лар атрофида максимумга эга бўлиб, Қуёш гардишининг учдан бир қисми тўсилган.

Янгиликлар лентаси
0