ТОШКЕНТ, 4 янв - Sputnik. Германияда Ўзбекистон фуқароси бахтсиз воқеа оқибатида фожиали ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати мамлакатнинг Германиядаги элчихонаси маълумотига таянган ҳолда хабар қилди.
Қайд этилишича, ўтган йилнинг октябрь ойидан бошлаб фуқаро Р.Х. Германиядаги “PRAXX” жамиятининг малака ошириш дастури доирасида Кил шаҳри яқинидаги фермер хўжаликларидан бирида шартнома асосида амалиёт ўтаётган бўлган. 27 декабрь куни у баландликдан қулаб тушиб, вафот этган. Маҳаллий полиция текширув ўтказган ва бахтсиз ҳодиса юз берганини тасдиқлаган.
Элчихонанинг Консуллик бўлими қариндошлар ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан биргаликда фуқаронинг жасадини ватанга жўнатишга оид консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилмоқда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти Германия (Берлин, Бранденбург, Бремен, Қуйи Саксония, Гамбург, Мекленбург-Олд Померания, Саксония, Саксония-Анҳалт, Шлезвиг-Ҳолштайн, Турингия), Швеция, Швейцария ва Чехия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатнинг Берлин шаҳридаги элчихонасига +49-30-39-40-98-55, +49-30-39-40-98-30 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатган