Алишер Усмонов илк бор унинг меросхўри ким бўлишини айтди

© Sputnik / Владимир АстапковичМиллиардер Алишер Усманов
Миллиардер Алишер Усманов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Миллиардернинг сўзларига кўра, ҳаёт абадий эмас, агар сен тақдирдан бирор нарса олган бўлсанг, буни сенга ҳаёт йўлингда ёрдам берган кишилар билан баҳам кўришинг лозим.

ТОШКЕНТ, 4 янв - Sputnik. Россиялик миллиардер Алишер Усмонов Financial Times газетасига берган интервьюсида унинг вафотидан сўнг бойликлари кимга қолиши мумкинлиги ҳақида сўзлаб берди.

Суҳбат чоғида журналист Усмонов мерос қолдириш масаласини қандай ҳал қилиши билан қизиққан.

Ишбилармон бунга жавобан “ҳаёт абадий эмаслиги” ва “агар сен тақдирдан бирор нарса олган бўлсанг, буни баҳам кўришинг лозим”лигини маълум қилган.

Бизнесмен Алишер Усманов - Sputnik Ўзбекистон
Усмонов фонди "МИСиС" филиали фаолиятини молиялаштиришда давом этади

Усмонов унинг ҳаёт йўлида кўп инсонлар ёрдам берганини таъкидлади, шунинг учун акциялари ўз оиласи ва топ-менежерларига бермоқчи.

Унинг сўзларига қараганда, бойлигининг 50 фоизини яқинларига, қолган 50 фоизини эса бунга лойиқ бўлган ходимларига бериш истагида. Миллиардер капиталдаги ҳиссага бугун унинг компанияларида асосий вазифаларни эгаллаб турганлар даъвогарлик қилишлари мумкинлигини таъкидлаган.

Алишер Усмонов USM Holdings компаниясининг асосчиси ва асосий акциядори ҳисобланади. Forbes журнали талқинига кўра у Россиянинг энг бой ишбилармонлари рейтингида 9-поғонани эгаллаб турибди. Ҳозирда унинг бойлиги 12,6 млрд долларга баҳоланмоқда.

Янгиликлар лентаси
0