Комил Алламжонов андижонлик блогер иши юзасидан муносабат билдирди

© FacebookАндижанский блогер Отабек Нуритдинов арестован
Андижанский блогер Отабек Нуритдинов арестован - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, агентлик фуқаро Абдуфатто Нуритдинов билан боғлиқ суд қарорига таъсир кўрсатишга ҳақли эмас.

ТОШКЕНТ, 3 янв - Sputnik. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжонов маъмурий қамоқ жазоси тайинланган блогер Абдуфатто Нуритдинов  иши юзасидан муносабат билдирди.

“Бизнинг агентлик фуқаро Абдуфатто Нуритдинов билан боғлиқ суд қарорига таъсир кўрсатишга ҳақли эмас. Айбдор томон суд қароридан норози бўлса, кассация тартибида юқори турувчи суд инстанциясига мурожаат қилиши мумкин”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, у ушбу ҳолат туҳмат ва ҳақорат учун озодликдан маҳрум этиш нормасини тезроқ бекор қилишни  тақозо қилишини қўшимча қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати блогер Абдуфатто Нуритдиновнинг қамоққа олинганлиги юзасидан баёнот бергани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0