Ўзбекистонда 1 январ куни қанча чақалоқ туғилди?

© AFP 2023 / PATRICK LINНоворожденный ребенок
Новорожденный ребенок - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги йилнинг биринчи куни Ўзбекистонда туғилган чақалоқларнинг 572 нафари ўғил бола, 539 нафари эса қиз боладир.

ТОШКЕНТ, 1 янв - Sputnik. 2020 йилнинг 1 январь куни, соат 18:00 ҳолатига кўра, мамлакатимизда 1111 нафар чақалоқ туғилди, деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот-хизмати.

Новорожденный ребенок - Sputnik Ўзбекистон
Россияда янги туғилган чақалоққа Илон Маск деб исм қўйилди

Янги йилнинг биринчи куни туғилган чақалоқларнинг 572 нафари ўғил бола, 539 нафари эса қиз бола бўлиб, энг кўп бола Самарқанд вилоятида (141 нафар) дунёга келди.

Шунингдек, янги туғилган чақалоқлар рейтинги бўйича Фарғона вилояти ( 137 нафар) ва Қашқадарё вилояти (134 нафар) кучли учликни якунлаган. Туғилганларнинг 4 нафари эса эгизакларни ташкил қилади. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2019 йилнинг 1 январь куни соат 1900 гача 1442 нафар чақалоқ дунёга келганди.

Маълумот учун, Ўзбекистон аҳолиси сони 2019 йил 1 октябрь ҳолатида 33 миллион 724 500 кишини ташкил этади.

Янгиликлар лентаси
0