ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. ЛДПР етакчиси Владимир Жириновский Telegramда хитойлик генетик-олим - Хэ Цзянькуйни уч йилга қамаш қарорига муносабат билдирди. Жириновскийга кўра, олим фаолиятини "тиббиёт соҳасидаги улкан сакраш", дея ҳисоблаш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ хитойлик олим тарихда биринчи марта генетик модификацияланган, организми ОИВга қарши тура оладиган эгизак-қизалоқлар туғилгани ҳақида эълон қилган эди. Уни инсон эмбрионлари генларини таҳририни амалга оширганликда, бунинг натижасида эса таҳрир қилинган ДНКга эга уч нафар болакай дунёга келганида айбдор, деб тан олишди.
Сиёсатчи фикрига кўра, олимни озод қилиш керак, негаки у "буюк ютуқ" муаллифидир.
"Хитойлик олим Хэ Цзянькуйни қамоқдан озод этиш лозим. У биринчи бўлиб инсон эмбрионидаги генларни ўзгартиришга муваффақ бўлди ва шу туфайли ОИВга чалинган ота-оналардан уч нафар соғлом фарзанд дунёга келди", - дея қайд этган Жириновский.
Бундан ташқари, ЛДПР раҳбари клонлаштириш ва генлар модификацияси бўйича мавжуд барча чекловларни олиб ташлашга чақириб, "келажак шулар ортида" эканлигини таъкидлаган.