ТОШКЕНТ, 31 дек — Sputnik. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов циркда чиқиш қилди, деб хабар бермоқда Altyn Asyr телеканали.
Якшанба куни, 29 декабрда Бердимуҳамедов халқаро ахалтекин от-спорт мажмуасида бўлди ва чавандоз-акробатлар чиқишини шахсан томоша қилди, пойгачилар ва труппанинг бошқа иштирокчилари билан суҳбатлашган.
Жамоа раҳбари Пиги Байрамдурдиев президентга Оқ ел лақабли оқ тусдаги арғумоқда айланиб келишни таклиф этган. Бердимухамедов отда манеж бўйлаб бир неча маротаба айланган.
Учрашувда иштирок этган ва шеър айтган болаларга тулпорга бағишланган "Ровач" рэп-композицияси диски совға сифатида улашилган. Бердымуҳамедов набираси Керимщ-ли билан барча учун қўшиқ ижро этган.