Мирзиёев Ўзбекистон халқини Янги йил билан табриклади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Биз миллий юксалишнинг муҳим босқичига қадам қўймоқдамиз. 2020 йилда ҳам иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда кенг кўламли ислоҳотларимизни фаол давом эттирамиз", деди ўз табрик нутқида президент

ТОШКЕНТ, 31 дек - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Янги йил табригини йўллади. "Мана шу қувончли лаҳзаларда сиз, азизларни, кўп миллатли бутун халқимизни Янги йил байрами билан чин қалбимдан муборакбод этаман! Барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт тилайман!", дея бошлади давлат раҳбари ўз табригини.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиеев - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон. 2019 йил: ортга йўл йўқ!

Мирзиёев 2019 йил мамлакат учун унутилмас воқеаларга бой бўлганини, турли қийинчилик ва синовлар бошдан кечирилганини таъкидлади.

"Халқимизнинг фидокорона меҳнати билан "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да улкан ютуқларга эришдик. Мамлакатимиз салоҳияти ва  рақобатбардошлигини ошириш йўлида янги қадамлар қўйилди. Иқтисодиётимизнинг етакчи соҳа ва тармоқлари жадал ривожланмоқда. Юқори технологияларга асосланган замонавий корхоналар, янги транспорт тизимлари ишга туширилмоқда. Миришкор деҳқон ва фермерларимиз, мураккаб об-ҳаво шароитига қарамасдан, мўл ҳосил етиштирдилар. 

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очилди. Йил давомида ҳудудларда аҳоли, айниқса, ёшларимиз, хотин-қизлар учун кўплаб янги иш ўринлари яратилди", - деди президент.

Давлат дастурлари асосида шаҳар ва қишлоқлар, юрт қиёфаси бутунлай ўзгармоқда. 2019 йилда минг-минглаб ўзбекистонликлар, жумладан, кам таъминланган оилалар шинам уй-жойларга эга бўлдилар. 

Илм-фан, таълим ва тарбия соҳасида туб бурилиш даври бошланди. 

Янги-янги боғча ва мактаблар, олий ўқув юртлари, етакчи хорижий университетларнинг филиаллари, шифохоналар, маданият ва спорт масканлари бунёд этилмоқда.

"Энг муҳими, одамларимизнинг ҳаёт даражаси, Ватан тақдирига дахлдорлик туйғуси, эртанги кунга ишончи тобора кучаймоқда. Жамиятимизда демократия тамойиллари, очиқлик ва эркинлик муҳити чуқур қарор топмоқда", - деди Мирзиёев ҳамда Олий Мажлис ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтган сайловлар буни яққол тасдиқлаганини қўшимча қилди.

"Ҳурматли юртдошлар! Биз миллий юксалишнинг муҳим босқичига қадам қўймоқдамиз. 2020 йилда ҳам иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда кенг кўламли ислоҳотларимизни фаол давом эттирамиз. Хусусий мулк, тадбиркорлик ва бизнес учун янада қулай муҳит яратишга, янги иш ўринлари ташкил этишга алоҳида аҳамият қаратамиз. Иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақаларни, аҳоли реал даромадларини кўпайтириш эътиборимиз марказида бўлади.

Новогоднее оформление Никольской улицы - Sputnik Ўзбекистон
Янги йил аслида кимнинг байрами?

Одамларимизнинг яшаш шароитини, коммунал-маиший хизмат сифатини  яхшилаш, арзон ва қулай уй-жойлар  қуриш бўйича бошлаган ишларимизни янада кенгайтирамиз. Фарзандларимизга муносиб таълим ва тарбия беришга, уларнинг қобилият ва истеъдодини рўёбга чиқаришга барча куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз", - деди президент.

Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга қаратилган ишларимиз янги босқичга кўтарилади.

Нуроний фахрийлар, аёлларга эътибор ва ғамхўрликни янада кучаяди. Ижтимоий ҳимоя ва кўмакка муҳтож фуқароларни доимий қўллаб-қувватлашга биринчи даражали аҳамият берилади.

"Тинчлик ва барқарорликни, жамиятимизда ўзаро ҳурмат ва аҳилликни мустаҳкамлаш асосий вазифамиз бўлиб қолади. Бу борада дунё ҳамжамияти, аввало, ён қўшниларимиз билан самарали ҳамкорликни ҳар томонлама кучайтирамиз", - деди Ўзбекистон раҳбари.

Президент ўз табриги якунида 2020 йил ҳар бир оила, ҳар қайси хонадонга  қут-барака, бахт ва омад олиб келишини, барча эзгу мақсадлар рўёбга чиқишини, Ўзбекистон гуллаб-яшнашини тилади.

Янгиликлар лентаси
0