Мирзиёев Назарбоев ва уч давлат раҳбарлари билан қўнғироқлашди

Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон биринчи президенти, Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ҳамда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.

ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Қозоғистон биринчи президенти - элбоши Нурсултон Назарбоев, Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ҳамда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев кириб келаётган янги - 2020 йил муносабати билан бир-бирларини самимий қутлаб, эзгу тилакларини изҳор қилдилар.

Шунингдек, Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистон раҳбарлари янги - 2020 йил кириб келаётгани муносабати билан бир-бирларини самимий табрикладилар.

Встреча президентов стран ЦА в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
"Маслаҳатли ош тарқамас": МО етакчилари Тошкентда нималарга келишдилар?

Ҳар бир суҳбатда жорий йил ноябрь ойида Тошкентда ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари иккинчи Маслаҳат учрашувининг натижалари муҳим аҳамиятга эга эканлиги алоҳида таъкидланди.

Якунига етаётган йилда Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар ўртасидаги кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашда муҳим натижаларга эришилгани таъкидланди.

Сооронбай Жээнбеков билан суҳбатда Ўзбекистон-Қирғизистон ҳамкорлигининг истиқболлари ҳамда 2020 йилга мўлжалланган икки томонлама тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилди.

Ўзбекистон президентининг Гурбангули Бердимуҳамедов билан бўлган суҳбатида маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтириш муҳим экани таъкидланди.

Эмомали Раҳмон билан бўлган суҳбатда ҳукуматлар, парламентлар ва ҳудудлар, жумладан, Тошкент ва Душанбе шаҳарлари ўртасидаги ҳамкорлик кенгайиб бораётгани қайд этилди. Ўзаро савдо ҳажми салмоқли даражада ошмоқда, иқтисодиёт тармоқларида кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда, маданий-гуманитар алоқалар мустаҳкамланмоқда.

Суҳбат чоғида Мирзиёев ҳамкасблари билан халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашди.

Янгиликлар лентаси
0