Sputnik агентлигининг турли мамлакатлардаги таҳририятлари ҳукумат жиноий таъқиб билан таҳдид қилаётган Sputnik Эстония ходимларини қўллаб-қувватлаш учун ташкил этилган флешмобга қўшилишди.
#СпутникСила (Спутник куч) флешмобининг рамзи инглиз тилида "Got You Covered!" деб ёзилган сариқ рангга бўялган тош ва сариқ нимча бўлди ("Бизга ишон!").
Sputnik Эстония агентликни мамлакатдан “сиқиб чиқаришга” уринишаётганини маълум қилди
Аввалроқ Sputnik Эстония ходимлари мамлакатнинг Полиция ва чегарани қўриқлаш департаменти раҳбариятидан 2020 йил 1 январга қадар “Россия сегодня” ХАА билан меҳнат шартномаларини бекор қилишмаса, уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиши таҳдидлари баён этилган мактуб олишган эди.
Россия президенти Владимир Путин Sputnik Эстония атрофидаги вазиятга муносабат билдириб, Россия ҳукумати Sputnik᾽ни бошқа мамлакатлардаги ишларини қўллаб-қувватлаш учун барча ишларни қилишини маълум қилган эди.