ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Ўзбекистонда 2020 йил 1 январдан туғилганлик, никоҳ тузилганлиги ва никоҳдан ажралганлик, ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувлари 12 катакли махсус код билан рақамланади. Тегишли ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақидаги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
29 Июл 2019, 11:08
Бунда, 1-рақам далолатнома ёзуви тури, 2–5-рақамлар ФҲДЁ органи коди, 6-7-рақамлар далолатнома ёзуви қайд этилган йил, 8–12-рақамлар далолатнома ёзувининг тартиб рақамини билдиради.
Қайд этилишича, 12 катакли махсус код билан рақамланиш “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизими орқали маълумот алмашинувини осонлаштиради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ туғилишни қайд этиш гувоҳномасини олиш тартиби соддалаштирилиши хабар қилинган эди.