Жиззахда хавфли рецидивист вояга етмаган ўсмирга ҳужум қилди

© ГУВДДрака
Драка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу ҳодиса юз берганлиги тўғрисида жабрланувчининг отаси 24 декабрь куни Зафаробод тумани ИИБ бўлимига шикоят қилган.

ТОШКЕНТ, 28 дек - Sputnik. Жиззахда 41 ёшли ўта хавфли рецидевист вояга етмаган ўсмирни уриб, қўрқитиб, унга тан жароҳати етказган, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ахборот хизмати маълум қилди.

Наручники - Sputnik Ўзбекистон
Рецидивист қўлга олинди: у пичоқ билан қаршилик кўрсатган

Маълум қилинишича, ушбу ҳодиса юз берганлиги тўғрисида жабрланувчининг отаси 2019 йилнинг 24 декабрь куни Зафаробод тумани ИИБ бўлимига шикоят қилган.

Ҳодисага кўра, 2002 йилда туғилган Р.Н. Дўстлик кўчаси бўйлаб кетаётганда, номаълум шахс уни ушлаб олиб, қўрқитади ва уриб тан жароҳати етказади. Жабрланувчининг ёнида бўлган баҳоси 900 минг сўмлик "Samsung" русумли уяли телефон аппаратини тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинади.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни суд томонидан ўта хавфли рецидивист деб топилган 41 ёшли С.Б. содир этганлиги аниқланган. Жабрланувчи уч нафар жиноятчилар орасида уни таниб олган.

Мазкур ҳолат юзасидан С.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 166-моддаси 4-қисми "б" банди (ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Айни дамда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0