ТОШКЕНТ, 28 дек - Sputnik. Айни вақтда 49 инсон касалхонада қолмоқда, уларнинг етти нафари оғир аҳволда, 42 нафарининг, шу жумладан болаларнинг ҳам аҳволи стабил, деб хабар қилмоқда Sputnik Қозоғистон Олма-Ота жамоатчилик саломатлиги бошқармаси раҳбари Тлеухан Абильдаевга таянган ҳолда.
Олма-Отадаги авиаҳалокат ҳақида энг сўнгги маълумотлар:
* Олма-Ота касалхоналарида 49 киши қолмоқда, уларнинг етти нафари оғир аҳволда
* самолётнинг ҳалок бўлган кема командири Марат Муратбаев 20 141 парвоз соатига эга бўлган. Иккинчи учувчи оғир аҳволда
* борт қора қутиларини Москвага юборишади. Уларнинг расшифровкаси билан Давлатлараро авиация қўмитаси шуғулланади
* авиаҳалокатнинг учта асосий сабаблари айтилмоқда: учувчи хатоси, техник носозлик ва ноқулай метеошароит
* фожианинг дастлабки версияси 10 январга қадар эълон қилинади
* Bek Air нинг бекор қилинган рейсларига чипта харид қилган йўловчиларига маблағлар қайтарилмоқда, шунингдек, чипталар бошқа авиакомпаниялар чипталарига алмаштирилмоқда
* ҳалок бўлган ва жабрланган йўловчилар оилаларига ёрдам учун ҳисоб рақами очилган.
Bek Air компанияси самолёти 27 декабрь куни Олма-Ота яқинида ҳалокатга учради. Ўн икки киши ушбу фожиа қурбонига айланди.