ТОШКЕНТ, 28 дек - Sputnik. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабнинг янги биносида ёшлар билан учрашган президент Шавкат Мирзиёев сиёсий мухолифат борасида фикр билдириб ўтди, деб хабар қилмоқда Kun.uz нашри.
Хабарга кўра, давлат раҳбари оппозицияга қарши эмаслиги, аммо у четдан кириб келишини ёқламаслигини билдирган.
"Интернетда мухолифат ҳақида гап кетяпти. Менга ҳам "Оппозиция йўқ", деб айтишади. Оппозиция нима у? У қандай фойда беради?
У шу ерда бўлиши керак. Қандай қилиб четдан келади? Бу ернинг шарт-шароити, муҳитини билмайди. Албатта, мен президент сифатида мухолифатга қарши эмасман. Лекин у ўзимизда шаклланиши керак, бунинг учун шу ерда муҳит яратилиши керак. Токи у одамларнинг муаммоларини билсин, шу ерда нон еб, шу ерда сув ичган бўлсин", – деган Мирзиёев.
Содиқ Сафоев Ўзбекистонда мухолифат партиялар илдиз отаётганига ишора қилди >>>
Президент хориждан келадиган мухолифатга қаршилигини таъкидлади, деб ёзади нашр.