Ўзбекистон ҳукумати ёшларни экстремистик ғоялардан ҳимоялайди

© Sputnik / Андрей Стенин / Медиабанкка ўтишФлаг радикальной исламистской организации ИГИЛ
Флаг радикальной исламистской организации ИГИЛ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Минг йил олдин ҳам Ўзбекистон заминида яшаган алломалар дин масаласида адашганларга таълимот, илм ва далиллар орқали тўғри йўл кўрсатганлар. Ўзбекистон бугунги кунда ҳам маърифатни жаҳолатга қарши курашишнинг энг самарали воситаси деб билади

ТОШКЕНТ, 27 дек - Sputnik. Дунё миқёсида халқаро терроризм, радикализм, экстремизм каби чегара билмас таҳдидларнинг хавфи ортиб бораётган бир пайтда, Ўзбекистон ҳукумати бугунги кунда ҳам маърифатни жаҳолатга қарши курашишнинг энг самарали воситаси сифатида тан олмоқда. Бу миллий стратегиядир, деди Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов.

В городе Карши проходит Международная научно-практическая конференция, посвященная жизни и творчеству великого мыслителя  Абу-л-Муина Насафи - Sputnik Ўзбекистон
Соф ислом ақидаси: Қаршида Абу-л-Муин Насафий ижодига бағишланган халқаро анжуман бошланди

Хожиматов, ислом динининг инсонпарварлик моҳияти бузиб талқин қилинган, ёлғон ақидалар асосига қурилган бузғунчи таълимотлар, экстремизм ва терроризм таҳдидларига қарши Имом Мотуридий, Бурҳониддин Марғиноний, Аба-л-Муин Насафий каби алломалар ҳаёти ва меросини ўрганиш, асарларини жаҳон тилларига таржима қилиш, таълимотларини бугунги замон нуқтаи-назаридан илмий асосланган ҳолда, халқаро жамоатчилик эътиборига етказилиши муҳимлигини қайд этди.

"Дунё бугун XXI асрнинг иккинчи ўн йиллигини якунлаш арафасида турибди. Давримизнинг ўзига хос мураккаблиги шундаки, жаҳолатга асир кучлар, разолат ботқоғига ботган оқимлар ўз мақсадларига етиш йўлида муқаддас таълимотларни қурол қилишга интилмоқдалар. Бу оқимлар илгари сураётган ёлғон ақидалар, асоссиз даъволарга қарши курашиш кучли далилланган илмий хулоса, раддиялар битилган манбаларни талаб қилади. Айнан шу жавобни буюк аждодимиз Абу-л-Муин Насафий каби алломаларнинг бизгача етиб келган илмий меросларидан топамиз", - деб таъкидлайди Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари.

Ўз навбатида турли маърифий марказлар, шу жумладан халқаро илмий муассасалардаги изланишлар натижасини бир даврада жамлаш, илмий янгиликларни мувофиқлаштириш, ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, фикр ва тажриба алмашиш имкониятини юзага келтириш мақсад қилинган.

Янгиликлар лентаси
0