Янги йилдан жамоат транспортлари тўлови автоматлаштирилади

© Sputnik / Евгений Одиноков / Медиабанкка ўтишС января 2018 г. подорожает проезд в общественном транспорте
С января 2018 г. подорожает проезд в общественном транспорте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги йилдан Тошкент шаҳар жамоат транспортлари йўл ҳақи қабул қилинишининг автоматлаштирилган тизимига ўтади.

ТОШКЕНТ, 27 дек – Sputnik. Янги йилдан Тошкент шаҳар жамоат транспортлари йўл ҳақи қабул қилинишининг автоматлаштирилган тизимига ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Автобусы - Sputnik Ўзбекистон
Автоматик тўлов: Ўзбекистонда жамоат транспорти учун ягона тўлов тизими жорий этилади

2020 йилнинг январ ойидан бошлаб, Тошкент шаҳар жамоат транспортларида йўлкира қабул қилинишининг автоматлаштирилган тизими жорий этилади.

Ушбу қулайлик Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги ташаббуси билан “Узкард” ҳамда “Алоқабанк” ҳамкорлигида ташкил этилди.

Энди ер усти ҳамда ер усти махсус жамоат транспортидан фойдаланувчи йўловчилар махсус транспорт карталари  ва контактсиз технологияли “NFS” банк карталари “Узкард” ва “Хумо” орқали йўлкира ҳақини тўлаш имкониятига эга бўлишди.

Шунингдек, йўловчиларнинг навбатда туришлари ва кичик қийматдаги пул билан оввора бўлишларига зарурат йўқ. Автобусларда тўлов қабул қилувчи махсус валидаторлар ўрнатилган бўлиб, чиптачилар терминал аппаратлари билан таъминланган.

Бундан ташқари барча метро бекатларида тўловлар қабулини тезлаштириш ва осонлаштириш мақсадида махсус турникетлар ўрнатилган.

Йўловчилар транспорт карталарини махсус транспорт карталарини сотиш шохобчалари, метрополитен кассалари ва ер усти транспорт чиптачиларидан харид қилишлари мумкин.

Янгиликлар лентаси
0