Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президентига таъзия билдирди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и президент Казахстана Касым-Жормат Токаев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и президент Казахстана Касым-Жормат Токаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Олма-ота шаҳрида рўй берган авиаҳалокат оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаевга таъзия билдирди.

ТОШКЕНТ, 27 дек – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олма-ота шаҳрида рўй берган авиаҳалокат оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Қозоғистон Республикаси президенти Касим-Жомарт Токаевга таъзия мактуби йўллади, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Крушение пассажирского самолета в Казахстане - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистонда 28 декабрь миллий мотам куни деб эълон қилинди

Давлат  раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларнинг барчаси тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

Бугун, 27 декабрь Bek Air авиакомпаниясининг йўловчи самолёти Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳри аэропортидан ҳавога кўтарилиш вақтида ҳалокатга учраган.

Fokker-100 самолёти Z2100 рейси бўйича Олмаотадан Нур-Султонга учаётган эди. Самолёт бортида 95 йўловчи ва экипажнинг беш нафар аъзоси бўлган.

Қозоғистон ички ишлар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигига таянган ҳолда авиаҳалокат оқибатида ҳалок бўлганлар сони 12 нафарга етганлиги ҳақида маълумот бермоқда.

Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев 2019 йил 28 декабрь куни авиаҳалокат қурбонларининг хотираси учун миллий мотам куни деб, эълон қилди.

Янгиликлар лентаси
0