Ўзбекистонда 11 мингга яқин болажонларга президент совғаси топширилади

© Пресс-служба МНО РУзВ Узбекистане около 11 тыс. детей получат президентские подарки
В Узбекистане около 11 тыс. детей получат президентские подарки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қайд этилишича, бу йил махсус совғалар қопчиғи билан 6 номдаги ўқув қуроллари, 20 номдаги ширинликлар, юмшоқ ўйинчоқ ва шахматлар жой олган.

ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Янги йил байрами муносабати билан бу йил 11 мингга яқин болажонларга президент совғасини тақдим этиш режалаштирилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди. 

Совғалар ҳар галгидек 29 декабрь куни ўтказиладиган “Президент арчаси” тадбирида болажонларга жойлардаги маҳаллий ҳокимликлар ва Республикадан бириктирилган вакиллар иштирокида тантанали равишда топширилади.

Боксерам вручили Подарок президента - Sputnik Ўзбекистон
Боксчиларга президент совғалари топширилди

Қайд этилишича, бу йил махсус совғалар қопчиғи билан 6 номдаги ўқув қуроллари, 20 номдаги ширинликлар, юмшоқ ўйинчоқ ва шахматлар жой олган.

26 декабрь куни эса автотранспорт орқали Тошкент шаҳрига 2334 дона, Тошкент вилоятига 1260 дона, Сирдарё вилоятига 274 дона, Жиззах вилоятига 346 дона, жами 4214 дона “Президент совға”си топширилади. 

Бундан ташқари, 25-28 декабрь кунлари 6428 та президент совғаси “Uzbekistan Airways” AЖ самолётлари орқали Қорақалпоғистон ва қолган тўққизта вилоятга етказилади.

Янгиликлар лентаси
0