Назарбоев Путин ҳақидаги илк таассуротларини сўзлаб берди

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин встретился с президентом Казахстана Н. Назарбаевым
Президент РФ В. Путин встретился с президентом Казахстана Н. Назарбаевым - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистоннинг биринчи президенти 20 йил илгари Россия раҳбари Владимир Путин билан учрашувдаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев 20 йил илгари Россия раҳбари Владимир Путин билан учрашувдаги таассуротлари ҳақида сўзлаб берди.

Назарбоевнинг сўзларига қараганда, уни Путиннинг серғайратлиги ва ҳар қандай чақириққа жавоб қайтаришга тайёрлиги ҳайрон қолдирган.

Рабочий визит президента РФ В. Путина во Францию  - Sputnik Ўзбекистон
Зеленский Путин билан нима сабабдан музокаралар ўтказиш мушкуллигини айтди

“Владимир Владимировичнинг Россия ҳукумати раҳбари бўлганида мени илк ҳайратга солган нарса, - бу юқори даражадаги билимдонлик, серғайратлик ва энг мураккаб масалаларни ҳал қилишга тайёрлик”, - деди сиёсатчи РИА Новостига берган интервьюсида.

Назарбоев ўшанда унда “ўша вақтлар ёш сиёсатчи ҳаётида ҳамма нарсага ҳозирлиги, у ҳар қандай чақириққа аниқ ва равшан жавоб қайтара олиши” ҳақида тасаввур пайдо бўлганини таъкидлади.

Собиқ давлат раҳбари россияликларнинг қийин пайтларда мамлакатга раҳбарлик қилиб, Россияни яна буюк давлат қилган Путин билан омади келганини қўшимча қилган.

Янгиликлар лентаси
0