ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Ўзбекистон миллий жамоаси ва “Ростов” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов Ўзбекистонда 2019 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда “Ростов” клуби матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, футболчилар, мураббийлар ва журналистлар ўртасида ўтказилган сўровномада у терма жамоа сардори Одил Аҳмедовни ортда қолдирган.
Элдор учун бу спорт фаолиятидаги илк ғалаба бўлди, бунга қадар у энг яхши номзодлар учлигига ҳеч қачон киритилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Элдор Шомуродов “Fox Sport Asia” нашрининг қисқа рўйхатидан ўрин олгани ва Осиё-2019 энг яхши футболчиси унвони учун курашаши ҳақида хабар қилинган эди.