Бош прокурор соғлиқни сақлаш соҳасида коррупция кўпайганини маълум қилди

© Пресс-служба Генпрокуратуры РУзГенпрокурор Узбекистана Нигматулла Юлдашев.
Генпрокурор Узбекистана Нигматулла Юлдашев. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маълум қилинишича, сўнгги икки йилда тизимдаги 581 нафар ходимлар турли жиноятларни содир қилганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган.

ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев соғлиқни сақлаш соҳасида коррупция кўпайганини маълум қилди. Бу Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика Идоралараро комиссиясининг кенгайтирилган йиғилишида айтилди.

Деньги - Sputnik Ўзбекистон
Туғруқхонадаги жирканч жиноят: чақалоқ юз долларга сотилди

Бош прокурор соғлиқни сақлаш соҳасидаги тамагирлик ва суиистеъмолчилик, тизимнинг барча бўғинларида коррупциянинг кенг илдиз отгани хавотирли эканини қайд этди.

Маълум қилинишича, сўнгги икки йилда тизимдаги 581  нафар ходимлар турли жиноятларни содир қилганлиги учун жиноий   жавобгарликка тортилган.

Уларнинг 114 нафари ёки ҳар тўртинчисининг содир қилган қилмиши коррупциявий жиноят ҳисобланади.

“Эътибор беринг! 2018 йилда “Ижтимоий фикр” жамоатчилик Маркази ўтказган сўровда иштирок этганларнинг 34 фоизи соғлиқни сақлаш тизимида коррупция кенг тарқалган деган фикрни билдирган бўлса, 2019 йилда бу салбий кўрсаткич 43 фоизни ташкил   этган”,  - деди бош прокурор.

Маълум бўлишича, ҳамшираликка қабул қилиш эвазига 500 доллар ёки кичик тиббий ходим сифатида ишга қабул қилиш эвазига 200 доллар тиббиёт ходимлари жиноиб жавобгарликка тортилган.

Йўлдошевнинг сўзларига қараганда, кадрлар билан ишлашдаги бундай вазият, ходимларнинг ижтимоий ҳимояси заифлиги нафақат кадрлар қўнимсизлигига, балки тажрибали ва етук мутахассисларнинг хусусий  секторга ёки чет давлатларга ишга ўтиб кетишига олиб келмоқда.

Биргина, республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказидан сўнгги уч йилда 242 нафар моҳир шифокор хусусий клиникаларга ишга ўтган ёки хорижий давлатларга ишлаш учун чиқиб кетган.

Янгиликлар лентаси
0