Собиқ иттифоқ ҳамдўстлиги-2020: янги стартми ёхуд ўлим олдидаги ҳолат?

© Интернет-портал СНГФлаги стран участниц СНГ
Флаги стран участниц СНГ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Йигирма саккиз йил муқаддам рўй берган Совет иттифоқининг жадал суръатларда парчаланишини ҳали кўп эслашади, худди Иккинчи жаҳон уруши воқеаларини сингари.

Александр Караваев, РФА иқтисодиёт институти илмий ходими махсус Sputnik учун

Йигирма саккиз йил муқаддам рўй берган Совет иттифоқининг жадал суръатларда парчаланишини ҳали кўп эслашади, худди Иккинчи жаҳон уруши воқеаларини сингари. Республикаларнинг амалда бир-биридан ажралиши, барчага маълумки, бир қатор кенг кўламли инқирозлар туфайли содир бўлган. Аммо собиқ иттифоқ барҳам топганининг биринчи йилларида коллектив суверенитет тамойиллари асосида "Катта иттифоқни" қайта ислоҳ қилиш истаги сақланиб қолганди – мана шу туфайли МДҲни интеграцияга уриниш сифатидаги талқин қилишади.

Как голосовали узбекистанцы в Москве на парламентских выборах - Sputnik Ўзбекистон
МДҲ миссияси Ўзбекистондаги парламент сайловларини демократик деб тан олди

Ҳаммаси қандай бошланганди

1990-1991 йй. бош иқтисодий муаммоси – валюта фондларининг йўқлиги эди: 1989 йилдаги бюджет дефицити ЯИМнинг 10%ни ташкил этар, боз устига Бутунжаҳон Банки ва G7 давлатларидан қисқа муддатли кредитлар бўйича қарздорлик жиддий ўсиб борар ва янги заёмлар билан қопланарди.

Совет иқтисоди корхоналари маъмурий-хўжалик алоқаларида фалажлик юзага келди: ўнлаб заводлар маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнининг охирги босқичида бошқа республикалардаги таъминотчилар халқасига тобеъ бўлиб қолганди.

Бунинг устига 1970 йилларда ўз ечимини топмаган муаммолар келиб қўшиларди: истеъмол товарлари, биринчи галда хўжалик техникалари танқислиги, қишлоқ хўжалиги ривожланишидаги мураккабликлар (озиқ-овқат маҳсулотлари ва доннинг кенг кўламли импортига тобеълик) ва шунга ўхшаш ҳолатлар.

Президент РФ Владимир Путин и президент Узбекистана Шавкат Мирзиеев  - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев МДҲ мамлакатлари раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этди

МДҲ бу муаммолардан узоқлашиш, уларни "йўқ қилиш" усули сифатида ташкил топди, яъни Совет Иттифоқининг эътирозга ўрин қолдирмайдиган афзалликларини. Уюшма идеализми ва парадокси мана шунда.

Республикалар сиёсий суверенитетга эга бўлдилар ва ўз валюта-экспорт сиёсатини амалга ошириш имкониятини қўлга киритдилар, шунингдек, улар эндиликда Москвадан мустақил ўз давлат бюджетларини тўлдириш каналларига эга бўлдилар. Аммо тез орада аён бўлдики, собиқ Иттифоқнинг мураккаб жиҳатлари ҳали йўқотилмаган. Қатор регионларда эса, мисол учун Марказий Осиё ва Жанубий Кавказда, вазият янада кескин тус олган эди.

Шу билан бир вақтда, илгариги Москвадан бўлган "бошқарув маркази" вакуумини ташқи куч марказлари тўлдирган эди. Бир томондан Ғарб ва бошқа ривожланган донорларни жалб қилиш янги миллий элиталарга тараққиёт учун янги импульс берса, иккинчи томондан – хавфсизлик соҳасида кўплаб хатарлар пайдо бўлди. Барқарорлик, худди бугунги каби, энг аввало сиёсий барқарорликдан келиб чиқиб баҳоланарди. Шу боис, МДҲнинг регионал барқарорлик сценарийларини ишлаб чиқиш имконига эга бўлган клуб сифатидаги аҳамияти, равшан эди.

Бўлажак интеграция учун плато

Биринчи 10 йилликда МДҲни мерос қолган муаммолар ва янги имкониятлар калькуляцияси аудит даври сифатида таърифлаш мумкин эди. Москва амалга оширилиши шарт бўлган коллектив қарорларни қабул қилиш бўйича монополияни йўқотди ва акс ҳолатни исботлашга интилмади ҳам. 2001 йилда МДҲ интеграллашув жиҳатдан пўк формат сингари тусга эга эди, гўёки бу ерда кучсиз, бошқаруви қийин бўлган, қарз ва турли дефицитларда ботиб қолган давлатлар уюшган эди.

Боятся вашей правды - Путин об угрозах властей Эстонии в адрес сотрудников Sputnik Эстония - Sputnik Ўзбекистон
Путин МДҲ давлати етакчиларига Иккинчи жаҳон урушидан олдинги давр сирини очди

Аммо вақт шуни кўрсатдики, МДҲга бўлажак интеграллашув лойиҳаси учун қолган алоқаларни қайд этиш мумкин бўлган платформага сингари ишонч билдирган кузатувчилар ва сиёсатчилар ҳақ бўлиб чиқишди. Ҳозирда, 2020 йил остонасида, ЕОИИда қайд этилган тўртта эркинлик МДҲ битимлари пойдеворига мустаҳкамланганини бугун эсга олиш лозим:

– фуқароларнинг визасиз ҳаракатланиши эркинлиги (бу эса тадбиркорлик ва меҳнат фаоллиги);

– иккиёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш ва инвестициялар ҳимояси ҳақидаги битимлар ҳақидаги иккиёқлама келишувлар доирасида капитал ҳаракати эркинлиги;

– экспорт-импорт операциялари учун эркин савдо зонаси (ЭСЗ);

– транспорт ва логистика компаниялари (темир-йўл, авиа- ва автотранспорт) ҳамкорлиги туфайли қўллаб-қувватланадиган странспорт инфратузилмаси мажмуаси.

Рабочие-строители на крыше здания в Москве. - Sputnik Ўзбекистон
МДҲ Миграция кодекси қандай бўлиши кутилмоқда?

Россия МДҲ учун ҳали ҳамон аграр маҳсулотларини ўтказиш учун асосий бозор ва асосий меҳнат бозориб бўлиб келмоқда. Ўз навбатида, МДҲ Россия учун хом-ашё экспорти учун асосий регион эмас, балки тайёр саноат маҳсулотлари  - автомобиллар, қурилиш материаллари, кимёвий маҳсулотлар ва бошқа турдаги кўплаб товарлар учун асосий бозордир.

Ташқи фон ва қизил чизиқлар

2001 йилдан 2011 йилга қадар МДҲ давлатлари ҳамкорлиги ташқи фони қаттиқ ўзгармоқда. Глобал ўйинчилар иштироки кучаймоқда: Марказий Осиёда янги кучли субъект сифатида Хитойнинг пайдо бўлиши, МДҲ давлатлари ғарбий гуруҳи ва Жанубий Кавказга Европа Иттифоқи таъсирининг "Шарқий ҳамкорлик" ёрдамида кучайиши, ва ниҳоят, МДҲ майдонида НАТОни кенгайтиришга уриниш. Шу билан бирга, Россия ва МДҲ гуруҳидаги бошқа етакчи давлатлар, энг аввало Қозоғистон, Беларусь, Озарбайжон ва Ўзбекистон принципиал даражада бошқа янги: ўз гарданига юклатилган вазифа ва мажбуриятларни бир вақтнинг ўзида бошқариш имкониятига эга бўлди.

МДҲ "улкан ва ғовак" эмас энди. Россия, ўз навбатида комплекс интеграллашув кооперациясини юзага келтириш учун янада кўпроқ имкониятларга эга бўла бошлади.

Янги ядронинг юзага келиши жараёни бошланмоқда. Россия худди илгариги каби шериклар олдида геосиёсий бирдамлик идентификаторларини қўяётгани йўқ. Мисол учун, Абхазия ва Жанубий Осетияни тан олдириш сингари, лекин қизил чизиқларни белгиламоқда - НАТО кенгайишига йўқ, сифатида, дейлик.

МДҲдан ЕОИИга

Беш йил олдин МДҲ майдонида Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕАЭС)ташкил топган эди. Москва бир вақтнинг ўзида  ЕАЭСнинг яққол ва муҳим шериги сифатида Европа Иттифоқига - ғарб цивилизациясининг етакчи тузилмасига координацияни таклиф этди.

Флаги стран участниц СНГ - Sputnik Ўзбекистон
МДҲ доирасида ягона визанинг жорий этилиши ижобий қадам бўлиши мумкин - ТИВ

Аммо ҳамкорлик учун узатилган қўл жавобсиз қолди. ЕАЭСни ўз ҳаётий манфаатларига эга бўлган регионга эга кучи тенг келадиган шерик сифатида қабул қилишмаяпти. Унга интеграллашувни таклиф этишмаяпти, шунчаки ЕИга аъзо барча давлатлар билан алоҳида ҳамкорлик "кийимхонасида туришни" таклиф қилишмоқда.

Айни вақтда Россия атрофидаги барча собиқ иқтисодий чегараларнинг деярли барчаси ювилган. Янги босқич бошланмоқда. Бу мураккаб геосиёсий шароитда тўлақонли замонавий интеграллашувдир.

Аммо бу жараённинг модул алгоритмлари (МДҲ битимлари, ЕОИИ гуруҳи, ЕОИИ билан эркин иқтисодий зоналар тўғрисидаги битимлар) турли тезликка эга бўлган орбиталарни яратиш ва турли масофалардан - Сербиядан бошлаб Мисрга ва Вьетнамга қадар - фарқли параметрларга эга бўлган шерикларни жалб қилиш имконини бермоқда. Бу эса 1990 йй бошидаги ҳолатдан кескин фарқ қилади. Алқисса, рақамли иқтисод шароитида турли бозорларнинг мослашувчанлигини ва афзаллигини сақлаб қолишга муваффақ бўлинди.

Министр обороны РФ Сергей Шойгу - Sputnik Ўзбекистон
МДҲ чегараларида вазият ўта кескин – Россия Мудофаа вазири

Шуниси аёнки, МДҲ авоматик тарзда ЕОИИга қуйилолмайди. МДҲ ЭИС формати у Россия шериклари - энг аввало, келгуси йилда Ҳамдўстликда раислик қиладиган Ўзбекистонга ва қўшилмаслик сиёсатига амал қилаётган Озарбайжонга керак бўладиган вақтга қадар сақланиб қолади. Шу билан бирга ЕОИИ ядроси билан алоқалар кенгайиб бораверади.

Яқин истиқболда ЕОИИда шундай опциялар тизими ишлаб чиқилади-ки, у Иттифоқдан тадбиркор ёки ЕОИИ ЭСЗ аъзосига бирлашган экспорт марказлари маълумотлар базалари орқали шерикларни максимал даражада тез топиш имконини беради; улар инфратузилмага оид банклардан зарур кредит кўмагини оладилар; қулай логистикага эга бўладилар (етказиб бериш ва склад хизматлари), миллий валютада тўловларни амалга ошириш тизимига эга бўладилар.

Гап бундай тизимни 2024 йилга қадар ташкил қилиш ҳақида бормоқда. Боз устига бу даврга келиб, қуйидагилар ишга тушади ёки юқори тайёргарлик даражасида бўлади:

– электр энергияси ва уяли алоқа хизматининг умумий бозори;

Руслан Гереев Руководитель Центра исламских исследований Северного Кавказа - Sputnik Ўзбекистон
Гереев: Афғонистон наркотрафиги Россия ва МДҲ мамлакатлари учун хавф туғдиради

– Евро-Осиё банки ва Россия инфратузилма банклари томонидан лойиҳаларни молиялаштириш ортади.

– рублда савдо ҳажми ортади;

– ички кооперация лойиҳалари сони ортади;

– умумий пенсия тизими кучга киради.

Буларнинг барчаси, албатта, ЕОИИнинг интеграллашув лойиҳаси, собиқ совет иттифоқидан кейинги инерция ҳолатини енга олган МДҲ вориси сифатида жозибадорлигининг ошишига хизмат қилади.

Янгиликлар лентаси
0