Бу йилги Тошкент арчаси МДҲда нечанчи ўринда

© Sputnik / Рамиз БахтияровГлавная елка Узбекистана видна издалека
Главная елка Узбекистана видна издалека - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги йил арафасида МДҲ пойтахтларида ўрнатилган арчалар рейтинги тузилди. Тошкент арчаси энг баланд арчалар учлигига киритилди.

ТОШКЕНТ, 24 дек - Sputnik. Ўзбекистон пойтахтининг асосий арчаси МДҲ ҳудудидаги энг баланд арчалар учлигига киритилди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон телеграм каналида хабар қилинди.

Унинг баландлиги 36 метрни ташкил этди.

Рейтингнинг илк поғоналарини Ашхобод (арча баландлиги 40 метр) ва Еревандаги (37 метр) арчалар эгаллади.

Биринчи ўнликка Боку (34 метр), Минск (30 метр), Душанбе (29 метр), Москва (27 метр), Бишкек (27), Нур-Султон (25 метр) ва Кишенёвдаги (20 метр) арчалар киритилган.

МДҲ давлат янги йил арчалари
Бу йилги Тошкент арчаси МДҲда нечанчи ўринда - Sputnik Ўзбекистон
МДҲ давлат янги йил арчалари

Шунингдек, рейтинг муаллифлари МДҲ мамлакатлари орасида Москвада ўрнатилган арча табиий эканлигини қайд этиш адолатли бўлишини таъкидлашган.

Эслатиб ўтамиз, икки ҳафта илгари Тошкентда мамлакатнинг асосий арчаси безатилди. Ҳозир пойтахт Янги йил муносиб кутиш олишга ҳозирлик кўрмоқда.

Янгиликлар лентаси
0