Байрам муносабати билан Тошкентдаги айрим кўчалар қисман ёпилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровПредновогоднее оформление улицы Истиклол в Ташкенте
Предновогоднее оформление улицы Истиклол в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги йил байрамини ташкил этиш муносабати билан 2019 йил 23 декабридан 2020 йил 10 январигача Тошкент шаҳридаги айрим кўчалар ёпилади.

ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. Янги йил байрамини ташкил этиш муносабати билан 2019 йил 23 декабридан 2020 йил 10 январигача Тошкент шаҳридаги айрим кўчалар ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.  

Хабарда назарда тутилган кўчалар қуйидагилар эканлиги айтилган:

Буюк Турон кўчасининг Aлишер Навоий шоҳ кўчасидан Матбуотчилар кўчасигача бўлган қисми;

Мустақиллик шоҳ кўчасининг Aлишер Навоий шоҳ кўчасидан Матбуотчилар кўчасигача бўлган қисми;

Истиқлол кўчасининг Aмир Темур шоҳ кўчасидан Буюк Турон кўчасигача бўлган қисми;

Зарафшон кўчасининг Мустақиллик шоҳ кўчасидан Истиқлол кўчасигача бўлган қисми.

© Хокимият ТашкентаБайрам муносабати билан ёпиладиган кўчалар.
Байрам муносабати билан Тошкентдаги айрим кўчалар қисман ёпилади  - Sputnik Ўзбекистон
Байрам муносабати билан ёпиладиган кўчалар.
Янгиликлар лентаси
0